Қайднома

Қидирув

Вагиз Галиулин: "Ягона мақсадимиз “Тосно”ни премьер-лигада олиб қолиш"

Вагиз Галиулин: "Ягона мақсадимиз “Тосно”ни премьер-лигада олиб қолиш"

  22.04.2018 17:13
  0
  623
Вагиз Галиулин:

Хабарингиз бор жорий ҳафта Россия кубоги ярим финалида “Спартак” ўз майдонид “Тосно”га имкониятни бой бериб қўйди. Эътиборлиси, “Тосно” сафидаги ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ушбу учрашувда москваликлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасини финалга олиб чиқди. SPORTS.uz интернет-ахборот портали мухбири Бахтиёр Тоштемиров учрашувдан сўнг андижонлик иқтидорли футболчи билан экскльюзив суҳбат уюштирди.

Авваламбор сизни ва жамоангизни Россия кубоги финалига чиққани билан табриклаймиз. Финалда сизларга қуйи дивизион вакили “Авангард” рақиблик қилади. Ушбу жамоанинг кучига қандай баҳо берасиз ва умуман ушбу клуб ҳақида маълумотларга эгамисиз?

- Табриклар учун раҳмат. Очиғи ҳозир бизнинг бор фикру-ҳаёлимиз премьер-лиганинг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган “Амкар”га қарши баҳсга қаратилган. “Авангард” ҳақида эса финалга яқин бош қотирамиз. Бу жамоа ҳақида бирон нима дейишим қийин, чунки деярли бу ҳақда маълумотга эга эмасман. Яна қайтариб айтаман, биринчи навбатда жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз.

- Биламизки, агар “Тосно” кубок финалида ғалаба қозонса, Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Жамоа бунга тайёрми?

- Тўғри, агар ғолиб бўлсак Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритамиз. Лекин, юқорида айтганимдек жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга премьер-лигада қолиш масаласини қўйган. Агар буни уддаласак, ана ундан сўнг раҳбарият кейинги мусобақалар, жумладан Европа лигаси ҳақида ҳам бош қотириши мумкин. Қолаверса, аксарият футболчиларнинг клуб билан амалдаги шартномалари якунланиб бормоқда ва уларнинг ҳам келажаги айнан жамоанинг кучлилар сафида қолишига бевосита боғлиқ.

- Кўплаб рус ОАВларида “Тосно” футболчиларининг маошидан катта миқдорда қарздорлиги айтилмоқда. Жамоадаги асл вазият қандай?

- Тўғри, бу борадаги гапларда жон бор. Лекин, “Спартак”ка қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Ленинград области губернатори биз билан шахсан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритди ва яқин орада ушбу муаммолар бартараф этилишига ваъда берди. Кўрамиз, балким ростдан ҳам вазият яхшиланар.

- “Тосно”нинг премьер-лигада қолишига қанчалик имконият бор?

- Жамоамизнинг премьер-лигада қолиши учун имкониятлари яхши. Биз учун яхши томони шундаки, сўнгги турларни айнан ўзимиз каби лигада қолиш учун кураш олиб бораётган “Амкар” (22 апрель), “Ростов” (29 апрель) ва “Динамо” Москва (5 май) каби жамоаларга қарши ўтказамиз. Шундай экан барчаси фақат ўзимизга боғлиқ.

Кейинги мавсум ҳам Россияда тўп суриш ниятингиз борми?

- Кейинги мавсумни ҳам Россияда ўтказаманми? Ҳали бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Биласизми, бу футбол. Эртага нима бўлади, қайси жамоада ўйнайман буни олдиндан айтишим қийин. Ҳозирги мақсадим “Тосно”ни премьер-лигада олиб қолиш. Мавсум якунлангач тақдиримга ойдинлик киритилади.

- Ўзбекистонга қайтиш режаларингизчи?

- Юқорида айтганимдек футболчининг келажагини ҳеч ким аввалдан айтиб бера олмайди. Балким қайтарман, балким йўқ. Бу ҳақда ўйлаб кўрмадим.

- Мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Келажакдаги ишларингизга омад ёр бўлсин!

- Сизга ҳам раҳмат.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz