Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Сити» ўз майдонида «Суонси»ни янчиб ташлади

АПЛ: «Сити» ўз майдонида «Суонси»ни янчиб ташлади

  22.04.2018 22:35
  0
  378
АПЛ: «Сити» ўз майдонида «Суонси»ни янчиб ташлади

Англия премьер лигаси 35-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Суонси» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Мезбонлар устунлиги остида кечган баҳс 5:0 ҳисобида якунланди.

Давил Сильва 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқада Стерлинг орадаги фарқни иккитага оширди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида де Брюйне йириклаштирган бўлса, Бернарду Силва ва Габриэль Жезус яна биттадан голга муаллифлик қилишди.

Шунингдек, 64-дақиқада Габриэль Жезус пенальтидан унумли фойдалана олмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

АПЛ. 35-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – СУОНСИ – 5:0 (2:0)

Голлар: Давид Сильва (12), Рахим Стерлинг (16), Кевин де Брюйне (54), Бернарду Силва (64), Габриэль Жезус (88).

Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Делф (Менди, 75), Сильва, Гюндоган, Стерлинг (Фоден, 71), де Брюйне (Туре, 65), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.

Суонси: Фабианьски, Фернандес (Бартли, 67), Моусон, Ольссон (Абрахам, 75), ван дер Хорн, Кэрролл, Кинг, Айю, Ки Сон Ен (Клукас, 65), Нотон, Айю.

Огоҳлантириш: Ольссон (40).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz