Қайднома

Қидирув

Бундеслигада иккинчи ўрин учун кураш тобора қизимоқда

Бундеслигада иккинчи ўрин учун кураш тобора қизимоқда

  23.04.2018 09:37
  0
  342
Бундеслигада иккинчи ўрин учун кураш тобора қизимоқда

Германия Бундеслигасининг 31-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. Жумладан, “Аугсбург” “Майнц” устидан ишончли ғалабага эришди, “Шальке” эса 2 та тўп фарқига олдинда бора туриб, якунда ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборди. Энди Бундеслигада 2-ўрин учун кураш тобора қизийди. Чунки 3-ўриндаги “Боруссия Дортмунд” кеча “Байер”ни мағлуб этганди. Бугун “Шальке” дуранг ўйнганидан сўнг орадаги фарқ икки очкога қисқарди. Кузатишда давом этамиз.

Бундеслига, 31-тур.

Аугсбург – Майнц 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 29 Грегорич, 2:0 – 90 Финнбогасон.

Аугсбург – Хитц, Шмид, Гауэлеу, Хинтереггер, Макс, Хедира, Гу Чжа Чхоль (Янкер, 62), Рихтер (Хеллер, 73), Грегорич (Кордова, 83), Каюби, Финнбогасон.

Майнц – Адлер, Донати (Муто, 79), Гбамен, Хак, Диалло, Сердар, де Йонг, Латца (Максим, 67), Озтунали, Квайсон (Уджа, 61), Де Бласис.

Огоҳлантиришлар: Макс (29), Гауэлеу (66), Максим (68), Каюби (76), Финнбогасон (90).

***

Кёльн – Шальке-04 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 4 Эмболо, 0:2 – 23 Коноплянка, 1:2 – 26 Битенкур, 2:2 – 83 Риссе.

Кёльн – Хорн, Соренсен (Марох, 32), Хорхе Мере, Хайнц, Риссе, Хегер, Озджан (Козьелло, 63), Хандверкер (Кордоба, 79), Хектор, Теродде, Битенкур.

 

Шальке-04 –      Фэрманн, Стамбули, Налдо, Керер, Калиджури, Горетцка, Маккенни, Очипка, Ди Санто (Харит, 86), Эмболо (Бургшталлер, 46), Коноплянка (Бенталеб, 64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz