Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-тур: фактлар, рақамлар, статистик кўрсатгичлар…

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-тур: фактлар, рақамлар, статистик кўрсатгичлар…

  24.04.2018 00:19
  0
  776
ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-тур: фактлар, рақамлар, статистик кўрсатгичлар…

Эрон, Хитой ва Ж.Корея жамоалари 1|8 финал босқичида ўзаро учрашадиган бўлди. Бу мамлакатлардан 7 май куни бошланадиган «плей-офф» ўйинларига 3тадан вакил чиқди.

«Ал-Айн»нинг швециялик легионери Маркус Берг сўнгги 2та турда «дубл»га эришиб, жамоасининг кейинги раундга чиқишини таъминлаганини ҳам алоҳида айтиш ўринли.

«A» гуруҳи

* Ромариньо («Ал-Жазира») сўнгги 3та турнинг ҳар бирида гол урди. Олдинроқ «Сувон Самсунг» вакили Деян Дамьянович ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этганди.

* «Тракторсози» аъзоси Муҳаммад Эронпуриан 6-турда пенальти орқали гол урган ягона футболчи бўлди. «Ал-Айн»нинг швециялик легионери Маркус Берг номига ёзилган 6та голдан 3таси пенальти самарасидир. У бу борада якка пешқадам.

«B» гуруҳи

* Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛда жами 28та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 6 марта са-риқ карточка олган. У дебют голини 2016 йилнинг 24 май куни Тошкентда «Ал-Ҳилол»га қарши кечган баҳсда нишонлаганди.

* «Локомотив» ОЧЛда 6-марта 1:1 ҳисобини қайд этди. Шундан охирги 4таси Тошкентда кузатилди. Умуман, «Локо» ОЧЛда 10-марта дурангга рози бўлди.

«C» гуруҳи

* «Насаф» ОЧЛдаги 8-ғалабасини нишонлади (саралаш босқичи ҳам инобатга олинган). Қаршиликлар хусусан, сафарда 2-марта устун келишди.

* «Ал-Васл»нинг жорий турнирдаги охирги голи муаллифи Фабио Лима 2014 йилдан буён шу клубда ўйнамоқда. У БААдаги фаолиятини ижара келишуви асосида бошлаганди.

«D» гуруҳи

* Мазкур гуруҳда урилган голларнинг нақ 33 фоизи пенальти орқали урилди.

* «Ал-Райян» ОЧЛда ўз майдонида илк марта йирик ҳисобда ютқазди. Жамоа турнир доирасидаги энг йирик мағлубиятини эса 2017 йили «Ал-Ваҳда» (БАА) майдонида қайд этганди - 1:5.

«E» гуруҳи

* «Тянжин Куанжин» вакили Жао Ксюри ОЧЛда жами 47 марта майдонга тушган. У Хитой клуби учун турнирда 3-голини урди.

«F» гуруҳи

* «Мельбурн Виктори»нинг турнирдаги ўйинлари сони 38тага етди. Австралия клубининг умумий статистикаси: 11та ғалаба, 12та дуранг, 15та мағлубият. Айтганча, «яшил қитъа» вакиллари 2-мавсумки гуруҳ босқичидан ўтолмаяптилар.

«G» гуруҳи

* «Гуанжоу Эвергранд» - «Серезо Осака» ўйинини 39692 мухлис стадионда бевосита кузатиб борди - 6-тур рекорди. 5-турнинг энг юқори кўрсаткичи (37221 мухлис) «Истиқлол» - «Ал-Райян» баҳсида қайд этилганди.

«H» гуруҳи

* «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда қаторасига 15та ўйиндан буён ғалаба қозонолмаяпти. Хитой жамоаси турнирдаги охирги ғалабасини 2009 йили ўз майдонида «Сувон Самсунг»га қарши кечган учрашувда нишонлаганди.

Гуруҳда фақат ғалаба...

«Ал-Дуҳайл» (Қатар) ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Бундай натижа ОЧЛнинг ҳозирги формати (2004 йилдан кейин) тарихида 4-марта кузатилди. «Ал-Дуҳайл» «Ғарб» минтақасида гуруҳ раундини 100 фоизли натижа билан тугатган дастлабки клубдир.

ОЧЛ гуруҳ босқичида 6та ўйинда 6та ғалаба қайд этган клублар

2005 йил - «Шандонг Луненг» (Хитой)

2005 йил - «Пусан И Парк» (Жанубий Корея)

2010 йил - «Кашима Антлерс» (Япония)

2018 йил - «Ал-Дуҳайл» (Қатар)

10 очко етарли бўлмаса-я...

2009 йилга келибгина ОЧЛ гуруҳ босқичидан сўнг квартетларда 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар «плей-офф»га йўл оладиган бўлди. Хуллас, сўнгги 9 йилда 8та жамоа 9 очко билан ҳам гуруҳдан чиқолмаган. «Насаф»гаэса 10 очко ҳам камлик қилди. ОЧЛ тарихида бундай ҳолат 4-марта рўй берди.

ОЧЛ гуруҳ босқичида 9та ёки кўпроқ очко жамғариб, «плей-офф»га чиқолмаган жамоалар (2009 йилдан буён)

2010 йил - «Санфречче Хиросима» (9 очко, 3та ғалаба)

2012 йил - «Чонбук Моторс» (9 очко, 3та ғалаба)

2013 йил - «Сепаҳон» (9 очко, 3та ғалаба), «Урава Редс» (10 очко, 3та ғалаба, 1та дуранг)

2015 йил - «Бурирам Юнайтед» (10 очко, 3та ғалаба, 1та дуранг)

2016 йил - «Пахтакор» 10 очко (3та ғалаба, 1та дуранг), «Ал-Аҳли» (9 очко, 3та ғалаба), «Жиангсу Сунин» (9 очко, 3 ғалаба), «Санфречче Хиросима» (9 очко, 3та ғалаба), «Сувон Самсунг» (9 очко, 3та ғалаба)

2017 йил - «Сувон Самсунг» (9 очко, 3та ғалаба)

2018 йил - «Насаф» (10 очко, 3та ғалаба, 1та дуранг)

Тўпурарлар: 7та - Бағдод Бунеджаҳ («Ал-Садд»); 6та - Маркус Берг («Ал-Айн»), Юсуф ал Араби («Ал-Дуҳайл»); 5та - Деян Дамьянович («Сувон Самсунг»), Ким Шин Вук («Чонбук Моторс»), Меҳди Тареми («Ал-Гарафа»), Рикардо Гоуларт («Гуанжоу Эвергранд»); 4та - 9 нафар футболчи.

Тур қаҳрамонлари: 1-тур - Лерой Жорж («Мельбурн Виктори»), 2-тур - Оскар («Шанхай СИПГ»), 3-тур - Рикардо Гоуларт («Гуанжоу Эвергранд»), 4-тур - Али Ҳасиф («Ал-Жазира»), 5-тур - Мислав Оршич («Ульсан Хюндай»), 6-тур - Маркус Берг («Ал-Айн»).

Ҳакамларимиз

ОЧЛнинг жорий мавсуми гуруҳ босқичида 4 нафар ҳакамимиз ишлади - Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко - 3тадан ўйин, Ильгиз Танташев - 2та ўйин ва Азиз Асимов - 1та ўйин.

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича таҳлил

Ўзбекистон клублари гол уришда бироз яхши натижа қайд этган бўлсада, турли сабабларга кўра, гуруҳдан чиқолмади. Японлар эса ҳафсаласизлик қилишди ёки «плей-офф»га чиқишга кучлари етмади, шунчаки.

6-турда «Ғарб» минтақаси клублари 20та гол урди, «Шарқ»да эса 21та гол қайд этилди. Умуман, гуруҳ босқичи доирасидаги 96та ўйинда жами 271та гол урилди. Хуллас, маҳсулдорлик бироз ошди.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz