Қайднома

Қидирув

Ҳимояга муҳтож ҳақиқат ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 32-сонида

Ҳимояга муҳтож ҳақиқат ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 32-сонида

  23.04.2018 11:13
  0
  905
Ҳимояга муҳтож ҳақиқат ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 32-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 32-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ҳимояга муҳтож ҳақиқат

Футболнинг турли-туман мулоҳаза ва қарашлардан устун адолати ҳамиша мухлислару мутахассисларни сергакликка чорлайди, ноҳақ муносабатлардан қайтаради. Футбол шу фазилати билан ҳам ҳар доим гўзал ва қадрли…

- Абрамов ва Аҳмадалиев футболга қайтишадими?

Матлюба Мустаева ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг долзарб мавзуларни қамраб олган суҳбати эълон қилинди.

Газетхонларимизни янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида суҳбатнинг энг қизиқарли парчаларини ҳавола этишни лозим топдик.

- Галиулин ярим финал қаҳрамони

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗДАН ДАРАКЛАР

- Самарали ҳафта

БАРЧАСИ СУПЕРЛИГА 7-ТУРИ ҲАҚИДА

- Жиддий синов вақти

Хабарингиз бор, апрель ойи ўрталарида Ўзбекистон кубогининг жорий мавсуми 1|16 финали баҳслари ўтказилиб, унда кейинги босқич масаласини ҳал қилган 12та жамоа номи маълум бўлди.

Якуний рўйхатда кўпчилик кутмаган жуфтликлар ҳосил бўлганини таъкидлаш ўринли.

- ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-тур

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТГИЧЛАР…

- Диёр Туропов: «Айбдор фақат мураббий эмас»

Тошкентнинг «Локомотив» клуби учун жорий мавсум омадсиз ўтяпти. «Темирйўлчилар» Суперлигадаги муваффақиятсизликлар етмаганидек, ОЧЛдаги иштирокларини ҳам муддатидан аввал якунлашди. Хабарингиз бор, амалдаги мамлакат чемпиони ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмади...

- Ихтиёр Тошпўлатов: «Про-лигадаги рақобат суперлиганикидан кам эмас»

Ўзбекистон кубогининг 1|8 финал босқичида Муборакнинг «Машъал» жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида «Сурхон» билан тўқнаш келади. Биз қуръа ташлаш маросимидан сўнг «Машъал» футболчиси Ихтиёр Тошпўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Танилишга шаймисиз йигитлар?

ҲАЛИ ЮЛДУЗ БЎЛМАГАН ЭНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР

- Даромад кони

ЕВРОПАДАГИ ЭНГ КЎП ДАРОМАД КЕЛТИРУВЧИ ФУТБОЛЧИЛАР

- Вильям Галлас: «Венгер ғолиб сифатида кетиши керак»

«Челси» ва «Арсенал» клублари ҳамда Франция терма жамоаси тарихида ёрқин чизги қолдирган машҳур ҳимоячи Вильям Галлас ёдингиздами?

- Агар «Севилья» яхлит қолганида

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали жуфтликларига назар солиб, кўпчилик «Бавария»нинг «Севилья» тўсиғидан осонгина ўтишини тахмин қилганди.

Soccer.ru сайти шу натижаларга назар солиб, қизиқ саволни ўртага ташлади: агар андалусияликлар энг яхши футболчилари билан эрта хайрлашмаганларида, нима бўларди?

- Қишлоғида, юртида, мундиалда ягона!

Жаҳон футболи тожи илинжида Россияга ташриф буюражак 32 иштирокчи орасида ягона қирол мавжуд...

- Пойгачи, актёр, президент

ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАГАН ФУТБОЛЧИЛАР НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШМОҚДА?

- «Барселона»: миллий кубок нақд

Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ташкиллаштирилган Испания кубоги финали «бир томонни калтаклаш» руҳида кечди.Яъни «Барселона» рақиби - «Севилья»ни сира аямади - 5:0.

- Златан Ибрагимович: «Менсиз ЖЧ жозибаси «ўлади!»

«Лос-Анжелес Гэлэкси» клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович Америка телевидениесининг машҳур каналларидан бири - ABCда таниқли бошловчи Жимми Киммель шоуси меҳмони бўлиб, ЖЧ-2018да иштирок этиш ниятини билдирди.

Мактубингизни олдик: «ОЛТИН ОЧКО» ТИЗИМИ ТЎҒРИМИ?

Аввало, олий лигани Суперлигага айлантирган ЎФА раҳбариятига раҳмат. Ўйинлар шиддатидан ҳамма-ҳамма мамнун. Лекин хулоса чиқаришга бироз эрта эмасмикин?

- Эски танишлар-ку…

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида 3 нафар тан олинган футболчи кечаги собиқ клубига қарши ўйнайди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz