Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ - АПЛнинг энг яхши ўйинчиси (фото)

Муҳаммад Салоҳ - АПЛнинг энг яхши ўйинчиси (фото)

  23.04.2018 16:57
  0
  465
Муҳаммад Салоҳ - АПЛнинг энг яхши ўйинчиси (фото)

«Ливерпуль»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан (PFA) Англия премьер-лигасининг ушбу мавсумида энг яхши ўйинчи деб топилди.

АПЛнинг ушбу мавсумида мисрлик футболчи 33 ўйинда 31 та гол урди ва 9 та голга тўп оширди.

«Бу мен учун катта шараф. Ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман. Бу мавсумда бор кучимни ишга солдим ва бу обрўли совринни қўлга киритганимдан хурсандман», - дейди Муҳаммад Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, энг яхши ўйинчи номига Давид де Ҳеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Лерой Сане («Манчестер Сити») ва Давид Сильва («Манчестер Сити») каби футболчилар давогарлик қилган эдилар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz