Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Чемпионлик аниқ, энди гап рекордларда»

Пеп Гвардиола: «Чемпионлик аниқ, энди гап рекордларда»

  23.04.2018 17:59
  0
  533
Пеп Гвардиола: «Чемпионлик аниқ, энди гап рекордларда»

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола премьер-лиганинг 35-турида «Суонси» жамоасига қарши ўйинда қозонилган ғалаба (5:0) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бутун мавсумни шу ўйиндаги каби юқори суръатда ўтказдик. «Суонси» жамоаси Карлуш Карвальял бош мураббий этиб тайинлангандан сўнг атиги 3 маротаба мағлуб бўлди. Уларга қарши ўйнаш осон эмас, биз жуда ҳам яхши ҳужум қилдик.

Футболда доим яхшиланиб боришинг лозим. Рекордлар ортидан қувиш ўйинчиларга куч бағишлайди.

Чемпионатда ғалаба аниқ бўлди. Энди эса гап рекордларда», - дейди каталониялик мураббий.

«Манчестер Сити» чемпионатда яна 4 та ўйин ўтказади ва ҳисобида 90 очко мавжуд. Премьер-лига тарихида ҳеч бир жамоа бир мавсумда 97 очкодан кўп жамғара олмаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz