Қайднома

Қидирув

Нурилло Тўхтасинов: Бугунги ўйинда жамоамга омад тилайман

Нурилло Тўхтасинов: Бугунги ўйинда жамоамга омад тилайман

  25.04.2018 13:53
  0
  298
Нурилло Тўхтасинов: Бугунги ўйинда жамоамга омад тилайман

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912”  жамоасини қабул қилади. Жорий мавсумда “Сўғдиёна” даги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонаётган ва ОТЖ мураббийлар штаби эътиборига тушган  Нурилло “Қўқон-1912” га қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

Сабаби, ярим ҳимоячи ОТЖ сафида Индонейзияга йўл олди. Биз Индонейзияга сафар олдидан ярим ҳимоячининг “Қўқон-1912”га қарши баҳс борасида фиклари билан қизиқдик.

 

-“Локомотив”га қарши баҳсда ёмон ўйнамадик. Фақатгина вазиятларни якунига етказиш борасида камчиликларга йўл қўйдик. Ўйлайманки, “Қўқон-1912”га қарши баҳсда бу камчиликлар бўлмайди. Жамоадошларимнинг ғалаба учун ҳаракат қилишларига ишонаман. Менимча, ўйин жуда қизиқарли ўтса керак. “Сўғдиёна” ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Бу эса жамоадошларимга янада куч беради. Ўйинни албатта кузатаман ва уларга омад тилайман”, - дейди Нурилло Тўхтасинов.

 

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz