Қайднома

Қидирув

Тошкентнинг кичик дербиси 27 апрель куни бўлиб ўтади ва ОФКда анжуман

Тошкентнинг кичик дербиси 27 апрель куни бўлиб ўтади ва ОФКда анжуман

  25.04.2018 16:45
  0
  391
Тошкентнинг кичик дербиси 27 апрель куни бўлиб ўтади ва ОФКда анжуман

Суперлиганинг 9-турида Тошкентнинг икки клуби — “Локомотив” ва “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келади. Мазкур учрашув 29 апрель - якшанба кунига тайин қилинган.

Бунда ПФЛ марказий ўйиннинг дам олиш кунига тўғри келишига эътибор қаратган. Бу ўз навбатида мухлислар ташрифига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши турган гап. Шунингдек, “Спорт” каналини ҳам айнан шу учрашув сабаб дам олиши куни нисбатан каттароқ аудитория томоша қилиши катта эҳтимол.

Қоидага кўра, “Локомотив” ва “Пахтакор”нинг ёшлар жамоалари бир кун аввал — 28 апрель куни ўзаро майдонга тушиши керак эди. 28 апрель куни, шунингдек, “Локомотив-БФК” клуби Про-лиганинг 5-тури доирасида “Лабса”ни қабул қилади.

 

“Локомотив” ёшлар жамоаси ҳамда “Локомотив-БФК” футбол клублари ТТМИга қарашли стадионда ўз ўйинларини ўтказиб келади. Шундан келиб чиқиб, “Локомотив” клуби мазкур беллашувлардан бирини бошқа санага кўчиришни сўраб, ПФЛга мурожаат қилди.

 

ПФЛ Суперлига ҳамда Про-лига ўйинларини жуда жиддий сабаб бўлмаса, бошқа санага кўчирмайди. Қолаверса, Бухоронинг “Лабса” клуби режаларини ҳам ҳурмат қилиш лозим. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ “Локомотив” таклифига кўра, Ёшлар лигаси ўйинини бир кун олдинга — 27 апрелга сурди. Бунга “Пахтакор” раҳбарияти ҳам ўз розилигини билдирди. Ҳар икки клуб битта шаҳар шарафини ҳимоя қилишидан келиб чиқилса, бу борада муаммо юзага келмайди деган қарорга келинди.

Демак, 27 апрель куни соат 16:00 да “Локомотив” ва “Пахтакор” ёшлари ўртасида дерби бўлиб ўтади. 28 апрель куни эса “Локомотив-БФК” айнан ТТМИ стадионида “Лабса”ни қабул қилади. 29 апрель куни “Локомотив” стадионида Тошкент дербиси бўлиб ўтади.

***

Айтганча, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси футбол ассоциациялари билан ҳамкорликда аккредитация тизимини янгилашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда аккредитация тизимини ривожлантириш, ОФК мамлакатлари мусобақалар тизимини яхшилаш ва ОФК мамлакатлари мусобақалари учун ягона аккредитация тизими жорий этиш каби масалалар кўрилди. Таъкидлаш лозим, ушбу мажлисда ЎзПФЛ матбуот хизмати вакили Шерзод Ражабов иштирок этди ва мажлис иштирокчиларига футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида бу тизим қандай ишлаётгани ва аккредитациялаш масаласи бўйича янги лойиҳа ва ислоҳотлар борасида маълумот берди. Ўзбекистон вакили, шунингдек, ОФК билан аккредитация масалаларида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди.

Ўз навбатида, Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам янги форматдаги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Кубоги мусобақаларини таърифлади ва ушбу мусобақалардаги аккре дитациялаш тизимига юқори баҳо берди. Қолаверса, ОФК мутасаддилари бундай семинар ҳамда курсларни одатий тарзда ўтказиш ва бундай семинарларни албатта келгусида Ўзбекистонда ҳам ўтказиш борасида ўз таклифини айтди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz