Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» учрашувида ғолиб аниқланмади

Суперлига: «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» учрашувида ғолиб аниқланмади

  25.04.2018 22:33
  0
  540
Суперлига: «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» учрашувида ғолиб аниқланмади

Ушбу учрашувда жамоамиз олдинги ўйинга нисбатан бошқачароқ таркибда майдонга тушишди. Бунга эса бир қатор сабаблар бор эди.

5-дақиқада майдон эгалари Игорь Таранни ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Ўтган йили ҳам Жиззахдаги учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганмиз. Ўшанда ҳам Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урган.

22-дақиқа ҳисобни оширишимиз мумкин эди. Мерзляковнинг оширган тўпини Отақўзиев дарвоза томон боши билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кечишган жойга тегиб қайтди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари шиддатли ҳужумлар билан бошлашди.

57-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Қанотдан ташкил этган ҳужумни Сардор Азимов гол билан якунлади.

75-дақиқада футболчиларимиз уч марта рақиб дарвозасига зарба йўллашди. Ҳар сафар рақиб ўйинчилари катта қийинчилик билан хавфни бартараф этишди. 85-дақиқада рақиб футболчилари Милан Спремога қўполлик ишлатишди. Жарима тўпини эса сербиялик ўйинчининг ўзи ижро этди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Сўнгги дақиқаларда Мурод Холмуҳаммедов қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, ўйин жанговор дуранг билан якунига етди. Жамоамиз қаторасига тўртинчи баҳсда дуранг ўйнади.

“Қўқон-1912” кейинги баҳсни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Учрашув 30 апрель куни бўлиб ўтади.

СУПЕРЛИГА. 8-ТУР

“СЎҒДИЁНА” – “ҚЎҚОН-1912” -1:1 (0:1)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Нехочин (Наманган), Ш. Ражабов (Бухоро).

Назоратчи – Р. Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар – Э. Бахтиёров.

Голлар: Сардорбек Азимов-57. - Мурод Холмуҳаммедов-5 (пен).

“Сўғдиёна”: 23. Дилшод Ҳамроев, 3. Азамат Исроилов (5. Фарҳод Мираҳматов-71), 4. Элёр Орифов, 6. Дилмурод Каримов (31. Жаҳонгир Абдумўминов-32), 8. Дониёр Ҳасанов (19. Алишер Зиёвуддинов-75), 9. Сардорбек Азимов, 10. Шоҳруз Норхонов, 26. Акмал Холмуродов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 77. Иззат Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 7. Дониёр Одилов, 14. Сирож Мелиев, 15. Шохрух Холматов, 39. Ойбек Нурматов.

“Қўқон-1912”:  1. Ўткир Юсупов, 9. Носир Отақўзиев (18. Баҳодир Пардаев-64), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 77), 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 55. Дарко Гожкович.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz