Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "Шиддатли ўйинда ғалаба қозондик"

Шота Арвеладзе: "Шиддатли ўйинда ғалаба қозондик"

  25.04.2018 22:59
  0
  330
Шота Арвеладзе:

"Пахтакор" бош мураббийи "Навбаҳор" билан учрашув хусусида фикрларини билдирди.

 - Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Стадионга келган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмади. Ўйлашимча, бугунги шиддатли учрашув барчага манзур келди. Бугунги ўйинда ҳаммани мақтай оламан. Биз рақибни синчиклаб ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубини ўзлаштириб, шунга қараб тайёрландик. Иккинчи бўлимда улар биргина тўп оширмадан бошқа ҳеч нарсаси билан ёдимда қолмади. Биринчи бўлимда Суюнов жамоани қутқарди. Жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик.   Гриффитсда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан ҳам охирги учрашувларда майдонга тушмаётган эди. Жамоадаги рақобат ҳеч қайси футболчига асосий таркибга киришига кафолат бермайди.   Ҳар икки жамоани ишқибозлар ажойиб қўллаб-қувватлашди. Жамоам ва рақиб мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдираман. *** "Пахтакор"га ғалаба келтирган тўп муаллифи "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.   - Ўтган турда сафардаги ажойиб ғалаба бизни янада руҳлантирди. Бугунги ўйинда кескин кураш кечди. “Навбаҳор”га ўтган мавсумда мағлуб бўлган эдик. Бугун эса жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Кўплаб вазиятларни яратдик. Рақиб қарши ҳужумлардан фойдаланишга уринди. Баъзида қўполликлар ишлатилади. Футболда бунга тайёр туриш керак. Бу ерда футбол савияси ўсиб бормоқда. Эътиборни футбол ўйнаш ва жамоага фойда келтиришга қаратиш керак.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz