Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Бавария» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз якунига етди. «Альянц-Арена»да бўлиб ўтган ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.
Учрашув кескин руҳда бошланди, ташаббус гоҳ мезбонларда бўлса, гоҳида мадридликлар томонига ўтиб турди. Учрашувнинг 28–дақиқасида мюнхенликлар қарши ҳужумни голга айлантирдилар: тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Хамес Родригес уни ўнг қанотдан тезлик олган Йозуа Киммихга узатди. Немис ҳимоячиси меҳмонлар жарима майдонига ёриб кирди ва кутилмаганда Кейлор Навас дарвозасига зарба берди. Бу зарбага тайёр бўлмаган посбон тўпни қайтара олмади.
Биринчи бўлим охирига яқин мадридликлар мувозанатни тиклашга эришдилар: ўнг қанотдан узатма қабул қилиб олган Марсело жарима майдони чизиғи ёнидан кучли зарба бериб жамоасининг илк голини урди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди, бироқ уларга аниқлик етишмади. 57-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда, мезбонлар футболчиси Рафинья майдон марказида хатога йўл қўйди. Унинг хатосидан унумли фойдаланган Марко Асенсио жамоасининг қарши ҳужумини бошлади, Лукас Васкес билан ўйнаган Асенсио рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди.
Голдан сўнг «Бавария» босимни янада оширди, бироқ сўнгги зарбалардаги аниқлик етишмаслиги ва Наваснинг сейвлари мадридликларни голдан сақлаб қолди. Ўз навбатида меҳмонларнинг қарши ҳужумлари ҳам жуда хавфли тус олди.
Шу тариқа, «Реал» жавоб баҳси олдидан ўзи учун қулай бўлган натижани қайд этди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 1 май куни Мадридда бўлиб ўтади.
ЕЧЛ, ярим финал
Бавария (Германия) – Реал Мадрид (Испания) 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 28 Киммих, 1:1 – 44 Марсело, 1:2 – 57 Асенсио.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг (Зюле, 34), Рафинья, Мартинес (Толиссо, 75), Роббен (Алькантара, 8), Киммих, Хамес, Рибери, Левандовски, Мюллер.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Бензема, 67), Рамос, Кроос, Каземиро (Ковачич, 83), Васкес, Модрич, Иско (Асенсио, 46), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рибери (52), Каземиро (78), Алькантара (89).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20