Қайднома

Қидирув

Ёшлар лигаси: 8-тур ўз якунига етди

Ёшлар лигаси: 8-тур ўз якунига етди

  26.04.2018 10:26
  0
  400
Ёшлар лигаси: 8-тур ўз якунига етди

Бугун иккита ўйин билан Про-лиганинг 8-тур учрашувларига якун ясалди. Аёллар ва футзал мусобақаларида АГМКнинг вакиллари пешқадамлар қаторида юришган бўлса, Суперлига ва Ёшлар лигасида олмалиқликларга хавас қилиб бўлмаяпти. Бу турда ҳам АГМК ўз майдонида тўп суришига қарамай, иқтисодий қийинчиликлар билан Олмалиққа зғрға етиб келган “Насаф” жамоасига имкониятни бой берди. Карвонбошиликка интилаётган “Бунёдкор” эса ўз уйида “Локомотив” билан дуранг ўйнаб, икки очкодан маҳрум бўлди.

Ёшлар лигасида бу турда энг кўп томошабин “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувига ташриф буюрди – 722 нафар. Тўғри, Суперлигага нисбатан бу кўрсаткич анча кам, лекин Ёшлар лигасининг бошқа ўйинларига нисбатан анча яхши...   

Ёшлар лигаси. 8-тур

АГМК – “НАСАФ” – 0:1 (0:0)

25 апрель. Олмалиқ шаҳри. “Металлург” стадиони. 133 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Дониёр Абдуғаниев (Тошкент вил.).

Гол: Маъруф Жумаев (51).

Огоҳлантиришлар: Жўрабек Маннонов (19), Сардор Саъдуллаев (65, иккласи ҳам “Насаф”дан).

Назоратчи – Дмитрий Роман (Тошкент).

----------------------------------------------------------------

“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” - 3:3 (2:1)

25 апрель Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” футбол академияси майдони. 87 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент), Сардор Нишонбоев (Тошкент), Авазбек Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (5, 31), Расул Йўлдошев (60) - Алишер Шоғуломов (45), Воҳиджон Юнусов (68), Ҳурматбек Йўлдошев (77).

Огоҳлантиришлар: М.Суюнов (54), К.Нажафалиев (81), Э.Адҳамов (84) – Ф.Бекмуротов (26).

Четлатиш: Миржаҳон Мираҳмадов (39, “Бунёдкор”). 

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

8-турдан кейинги вазият

1.БУХОРО             8       5       3       0       14-3    18

2.БУНЁДКОР        8       4       2       2       18-10   14

3.МЕТАЛЛУРГ     8       4       2       2       13-5     14

4.ПАХТАКОР       8       4       2       2       14-9     14

5.НЕФТЧИ            8       4       1       3        8-5      13

6.НАСАФ              8       3       4       1       6-5       13

7.ҚИЗИЛҚУМ      8       4       1       3       9-9       13

8.ЛОКОМОТИВ   8       2       2       4       16-12    8

9.НАВБАҲОР       8       2       2       4       9-18      8

10.ҚЎҚОН-1912   8       1       4       3       5-11      7

11.АГМК              8       2       1       5       8-17      7

12.СЎҒДИЁНА    8       0       2       6       5-21       2

Тўпурарлар:

Жаҳонгир Абдусаломов (“Навбаҳор”) – 7та

Мирфайз Муҳитдинов (“Бухоро”) 5та

Азиз Омонов (“Локомотив”) – 5та.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz