Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду Хавининг натижасини такрорлади

Криштиану Роналду Хавининг натижасини такрорлади

  26.04.2018 17:46
  0
  476
Криштиану Роналду Хавининг натижасини такрорлади

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ ярим финал илк баҳси доирасида «Бавария»га қарши кечган ўйинда майдонга тушди.

Португалиялик ўйинчи учун ушбу учрашув турнирдаги 151-си бўлди. Бу борада у «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави билан тенглашиб олди ва у билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Ушбу кўрсаткич бўйича рекорд «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильясга (167) тегишли.

Шунингдек, Роналду Чемпионлар лигаси/Кубоги мусобақасининг ярим финалида иштирок этиш бўйича рекорд ўрнатди. Бугунги ўйин Криштиану учун 20-ярим финал бўлди. У бу борада «Реал» собиқ футболчиси Франсиско Хентони (19) ортда қолдирди. Шунингдек, мадридликларнинг яна бир собиқ вакили Хаби Алонсо ҳисобида 17та мана шундай ўйин мавжуд.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz