Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов гуруҳи Италияда ўтаётган ФИФА ҳакамлари семинарида иштирок этмоқда

Равшан Эрматов гуруҳи Италияда ўтаётган ФИФА ҳакамлари семинарида иштирок этмоқда

  27.04.2018 15:59
  0
  486
Равшан Эрматов гуруҳи Италияда ўтаётган ФИФА ҳакамлари семинарида иштирок этмоқда

Шу кунларда Италиянинг Коверчиано шаҳрида Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган ФИФА реферилари ва ҳакамлар назоратчилари учун семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда мундиалда қатнашадиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар иштирок этишмоқда.

Шунингдек, Жаҳон чемпионатида ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайдиган Фарҳод Абдуллаев ҳам мазкур семинарда қатнашяпти.

Ҳакамлар семинарда назарий машғулотлар билан биргаликда ҳар кун икки маҳалдан амалий машғулотлар ҳам ўтказишяпти. Ҳар бир семинар иштирокчиси эрталаб ва кечқурун 2,5 соатдан жисмоний машқлар олиб бормоқда. Семинар бугун ўз ниҳоясига етади.

Мазкур семинар 14 июнда Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА ҳакамлари учун сўнгги семинар ҳисобланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz