Қайднома

Қидирув

Элдор, бор экансан-ку!

Элдор, бор экансан-ку!

  30.04.2018 12:44
  0
  796
Элдор, бор экансан-ку!

5 дақиқада «дубль». Россия премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган «Ростов» - «Тосно» ўйинида мезбон жамоа вакили Элдор Шомуродов ниҳоят, нималарга қодирлигини «дубль» қайд этиш асносида исботлади. Муҳими, терма жамоамиз футболчисининг 67 ва 72-дақиқаларда урган 2та голи ростовликларга жуда зарур ғалаба келтирди - 2:0. Умуман, Элдор бу учрашувда тўлиқ вақт давомида фаол ҳаракатланди. Шунингдек, «Тосно»ни Россия кубоги финалига олиб чиққан Вагиз Галиулин ҳам майдонда 90 дақиқа тўп сурди ва сариқ карточка олди.«Арсенал» - «Анжи»ўйини (2:1)да эса меҳмон клуб вакили Достон Ҳамдамов майдонда кўриниш бермади. Виталий Денисовга келсак, унинг клуби - «Локомотив» кеча тур доирасида «Краснодар» меҳмони бўлди.

Амалиёт яхши, натижа-чи? БАА чемпионатида тўп сураётган легионерларимиз ўтган ҳафта етарли ўйин амалиётига эга бўлишди. Хусусан, «Ал-Дафра» ҳужумчиси Игорь Сергеев клубининг «Ал-Айн»га қарши сафар учрашувида 75 дақиқа тўп сурди, аммо бесамар. Қолаверса, у жамоадошлари билан 0:5 кўринишидаги хунук мағлубиятни тан олди. Шунингдек, «Ажман» (Азиз Ҳайдаров жамоаси) ҳам сафарда енгилди. Фарқи шуки, ажманликлар «Хатта»га қарши баҳсда 1тагина гол қўйиб юборишди, ҳамюртимиз эса тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Хуллас, БАА чемпионатининг навбатдаги турида ҳамюрт-ларимиздан биргина Отабек Шукуровга ғалаба нашидасини суриш насиб этди. Унинг жамоаси «Ал-Шаржа» ўз майдонида «Ал-Фужайра»дан устун келди - 2:1. Отабек мазкур натижага 90 дақиқалик ҳаракатлари билан ҳисса қўшди.

«СИПГ»га нима бўлди? Хитой Суперлигасининг даст-лабки 6та турида 100 фоизли натижага эришган «Шанхай СИПГ»га кўз теккан кўринади. Одил Аҳмедов ва унинг жамоадошлари аввалги турда ўз майдонларида «Тянжин Теда»ни енголмагандилар. Бу сафар эса «Чанчун Ятаи» меҳмони бўлиб, мавсумдаги илк мағлубиятга дуч келишди. 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугаган баҳсда терма жамоамиз сардори 90 дақиқа ўйнаган бўлса, мезбонлар фахрийси Анзур Исмоилов майдонга тушмади.

Нагаев энди захирачими? Қозоғистон чемпионатининг илк турларида «Ордабаси»нинг муҳим голларига муаллифлик қилган Иван Нагаев асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди, чоғи. Ҳар ҳолда, у «Қайсар» билан сафар ўйини (0:0)да ҳам бошланғич рўйхатга кирмади ва 62-дақиқада захирадан майдонга тушди. Фозил Мусаев эса жароҳат сабаб, Япония чемпионати ўйинларида иштирок этмаяпти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz