Қайднома

Қидирув

Футболимиздаги яширин пойга ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 34-сонида...

Футболимиздаги яширин пойга ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 34-сонида...

  30.04.2018 13:44
  0
  538
Футболимиздаги яширин пойга ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 34-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 34-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Яширин пойга

Миллий чемпионатимиз формати ўзгаргач, унга боғлиқ кўп жиҳатлар анча мураккаблашди. Оддий айтганда, Суперлига тизими жамоаларни олдинги мавсумлардан фарқли ўлароқ, ақл билан ўйнашга мажбур этмоқда қайсидир маънода. Қуйидаги таҳлилий мақола мазкур фикрни тўлиқ исботласа керак.

- Сешанбадан душанбага қадар…

Миллий чемпионатимиз ихлосмандлари сўнгги 7 кун давомида мазза қилишди - ҳафтанинг иккинчи куни бошланган 8-тур якшанбага келиб, кейинги турга уланди…

- Элдор, бор экансан-ку!

Легионерларимизнинг сўнгги ўйинларига тўхталамиз

- Эрматов кимлар изидан бормоқда

Бўлажак жаҳон чемпионатида яна миллий жамоамиз эмас, фақат ҳакамлар бригадасига мухлислик қиламиз - Равшан Эрматов ўз фаолиятида 3-марта дунё миқёсидаги энг йирик футбол форумида иш олиб боради...

- Принцип масаласи

20 апрель куни Самарқанднинг «Динамо»си бир кунда иккита ўйин ўтказди. Дастлаб соат 18:00да Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасига қарши назорат баҳси, сўнг 20:00да «Машъал» билан Про-лига доирасидаги расмий учрашув. Камдан-кам учрайдиган ҳолат...

- Фозил Мусаев: «Тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламан»

Ўзбекистон миллий термаси ҳамда Япониянинг «Жубило Ивата» клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Аниқроғи, ҳамюртимиз 27 март куни бош жамоамиз сафида Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган Марокашга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат орттириб олганди.

- СОН ХЮН МИН - ГОЛЛАР КЕТМА-КЕТЛИГИ

Ёзда 26 ёшга тўладиган Жанубий кореялик Сон Хюн Мин ва бразилиялик Неймар ўртасида қандай фарқ бор?

- Нафрат аралаш машҳурлик

Жанлуижи Буффон англиялик ёш рефери Майкл Оливердан ҳамон дарғазаб, «Ювентус» фанатлари эса унинг қалтис қарорини ўйлаб, ҳалигача ўзларини қўярга жой тополмаяптилар...

- Qatar Airways қаноти

«РОМА» 5 ЙИЛДАН СЎНГ ЯНА ТИТУЛ ҲОМИЙГА ЭГА БЎЛДИ

- Астроном Арсен

АРСЕН ВЕНГЕР КАШФ ЭТГАН ЮЛДУЗЛАР

- Шмейхель учун қандай финал идеал?

«МЮ» клуби ва Дания миллий жамоасининг афсонавий дарвозабони Питер Шмейхель шу ой ФИФА вакили сифатида Саранск шаҳрига ташриф буюриб, ЖЧ-2018 футбол хиёбонини очилиш маросимида иштирок этди. Сhampionat.com сайти ижодкорлари эса қулай имкониятни қўлдан чиқармай, меҳмонни суҳбатга чорлашди...

- Олифта футболчининг антиқа фаолияти

Португалиялик собиқ ҳимоячи Абель Шавьер майдондаги ишончли ҳаракатларидан ташқари, киборларга хос табиати билан ҳам бошқалардан яққол ажралиб турарди. Ўзининг олифтагарчилиги орқали у нафақат Европа, балки АҚШдаги мухлисларни ҳам лол қолдира олди...

- Александр Зинченко: «Инглиз футболи зўр, ҳаёт эса…»

«Манчестер Сити» клубининг истиқболли ҳимоячиси Александр Зинченко жорий мавсум чакки таассурот қолдирмаяпти...

- Бартомеу «Реал»дан нега хафа

Ла-лигада олтин медални расмийлаштирган «Барселона» кейинги турда азалий рақиби - «Реал»ни қабул қилади. Тамойилга кўра, Испанияда ғолибни навбатдаги ўйинда рақиб жамоа чемпионлик йўлаги ҳосил қилганча шарафлаши керак...

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: «Навбаҳор» мухлислари

Ҳурматли Президентимиз назарига тушган «Навбаҳор» мухлисларига салом ва тасаннолар бўлсин. Тан олайлик, Суперлигага айнан наманганликлар суперфайз киритишмоқда. Қуйидаги шеър уларга чексиз ҳурматим ифодасидир...

- Салоҳ, сен суперсан!

Эндигина йилнинг 5-ойи бошландию, кўпчилик «Олтин тўп»ни «Ливерпуль» голеадори Муҳаммад Салоҳга «топшириш тараддуди»га тушиб  қолди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz