Бўлажак жаҳон чемпионатида яна миллий жамоамиз эмас, фақат ҳакамлар бригадасига мухлислик қиламиз - Равшан Эрматов ўз фаолиятида 3-марта дунё миқёсидаги энг йирик футбол форумида иш олиб боради.
Агар мундиал тарихини варақласак, осиёлик ҳакамлар олдин ҳам шундай натижага эришганларини кўрамиз.
Бу борада тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида ОФК томонидан юборилган рефериларнинг жаҳон чемпионатидаги иштироклари, уларнинг қандай ишлашгани ҳақида атрофлича тўхталишни лозим топдик.
ЖЧ-30. Илк жаҳон чемпионатида фақат Европа ва Жанубий америкалик ҳакамлар ишлашган. Улар орасида руминиялик Константин Радулеску ва боливиялик Улисес Сауседо алоҳида ажралиб туришган. Гап шундаки, бу икки шахс аслида ўз мамлакати терма жамоаси мураббийи эди, шунинг баробарида ЖЧ-30 дои-расидаги айрим ўйинларда ён ҳакам ролини бажарган.
ЖЧ-34. Иккинчи жаҳон чемпионатида ўйинларни фақат европалик реферилар бошқаришган. Хусусан, ҳал қилувчи учрашув 29 ёшли Иван Эклиндга ишониб топширилган. У финални бошқарган энг ёш ҳакамдир.
ЖЧ-66. Айнан Англияда ташкиллаштирилган мундиалда осиёлик ва африкалик ҳакамлар илк бора катта саҳнага чиқишган. Меначем Ашкенази 1934 йилнинг 6 августида Болгарияда туғилган, 2 ёшлигида эса унинг оиласи Британия тасарруфи остида бўлган Фаластинга кўчиб келади.
1961 йили лайнсмен сифатида ҳакамлик соҳасига бош суққан Ашкенази Англия мундиалига Исроил номидан бориб, Франция - Мексика (1:1) ва Португалия - КХДР (5:3) ўйинларини бошқарганди.
ЖЧ-70. Кейинги ЖЧда ҳам қитъамиз номидан айнан исроиллик ҳакам қатнашади. Айтганча, Абрахам Клейн ватандоши - Ашкенази билан тенгдош бўлсада, халқаро аренага кейинроқ чиққанди. Эътиборлиси, ЖЧ-74ни сиёсий сабаблар туфайли ўтказиб юборган Клейн 1978 ва 1982 йилги мундиалларда ҳам ишлаган.
ЖЧ-74. Бу сафар жаҳон чемпионатига ОФКдан 2 нафар ҳакам боради - эронлик Жаъфар Номдор ва сингапурлик Говиндасами Суппиаҳ. Айтиш жоиз, аслида Ҳиндистонда туғилган Суппиаҳ мундиалда ишлаган биринчи «соф» осиёликдир.
Польша - Гаити (7:0) ўйини унинг учун ягоналигича қолган. Эронлик Жаъфар Номдор эса ЖЧдаги дебютини Сингапур вакилидан 3 кун кейин нишонлайди (Австралия - Чили - 0:0). Дарвоқе, форс рефериси 2014 йили 80 ёшга тўлишига бир неча ой қолган вақт ҳаётдан кўз юмди.
ЖЧ-78. Мундиалга борган ОФК вакиллари: Жаъфар Номдор (Эрон), Абрахам Клейн (Исроил) ва Фаруқ Боузо (Сурия). Хусусан, Клейн 3-ўрин учун кечган баҳс (Бразилия - Италия - 2:1)ни бошқарганди.
ЖЧ-82. Осиё қитъаси вакиллари: Абрахам Клейн (Исроил), Чан Там Сун (Гонконг) ва Иброҳим Юсуф ал Дой (Баҳрайн). Баҳрайнлик ҳакам бошқариб борган Венгрия - Сальвадор ўйинида мундиал тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилган - 10:1.
ЖЧ-86. 1954 йилнинг 8 декабрь куни Дамашқда таваллуд топган Жамол ал Шариф исроиллик Абрахам Клейндан сўнг 3та мундиалда ишлаган осиёлик иккинчи ҳакам бўлди.
Айни пайт BeIN Sports телеканалида эксперт сифатида чиқиш қилаётган Жамол ал Шариф Англия - Парагвай ўйинида жуда қатъиятли эканлигини намойиш этганди. Қўшимча маълумот: Осиё кубоги-92 финалини бошқарган Сурия вакили ҳакамлик соҳасига киришидан олдин футболчи бўлган.
ЖЧ-86: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
2-тур |
3-тур |
1|8 финал |
Жамол ал Шариф (2та) |
Сурия |
Венгрия - Канада - 2:0 |
- |
Англия - Парагвай - 3:0 |
Шизуо Такада (1та) |
Япония |
- |
Жазоир - Испания - 0:3 |
- |
Фаллаж ал Шанар (1та) |
С.Арабистони |
Ж.Корея - Болгария - 1:1 |
- |
- |
ЖЧ-90. Баҳрайнлик Жассим Абдул Раҳмон Манди ҳакамлар рўйхатига киритилган бўлсада, бирор ўйинда рефери вазифасини бажармайди. Япониялик Шиузо Такада эса ОФК аъзоси - БАА термаси иштирокидаги учрашувда ишлаганди.
ЖЧ-90: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
3-тур |
Жамол алШариф (1та) |
Сурия |
Австрия - АҚШ - 2:1 |
Шизуо Такада (1та) |
Япония |
Югославия - БАА - 2:1 |
ЖЧ-94. Жамол ал Шариф 1Ғ8 финал доирасидаги Мексика - Болгария ўйинида иккинчи жамоа ҳужумчиси Эмиль Кременлиевни майдондан четлатган ва рақиб фойдасига пенальти белгилаган. Натижада унинг иши Европа матбуотида яхшигина муҳокама қилинганди.
ЖЧ-94: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
2-тур |
3-тур |
1|8 финал |
3-ўрин учун |
Жамол ал Шариф (3та) |
Сурия |
Колумбия - Руминия - 1:3 |
- |
Россия - Камерун - 6:1 |
Мексика - Болгария - 1:1 (пен. - 1:3) |
- |
Али Буйсаим (2та) |
БАА |
- |
Болгария - Греция - 4:0
|
- |
- |
Швеция - Болгария - 4:0 |
ЖЧ-98. 1959 йилнинг 9 сентябрида туғилган Али Муҳаммад Байсаим 3та ЖЧда 7та ўйинни бошқарган. У БАА ҳакамлик мактабида ўзига хос ўрин тутади. Таиландлик Пиром Ун-Прасерт эса ЖЧ-1998га боришидан олдин 1997 йилги Конфедерациялар кубоги финалида ишлаганди. У шунингдек, аёллар ўртасидаги ЖЧ-95 ва Атланта-96 Олимпиадасида ҳам иштирок этганди.
ЖЧ-98: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
3-тур |
1|8 финал |
1|2 финал |
Али Буйсаим (3та) |
БАА |
- |
Шотландия - Марокаш - 0:3 |
Франция - Парагвай - 1:0 (қўш. вақт) |
Бразилия - Голландия - 1:1 (пен. - 4:2) |
Пиром Ун-Прасерт (2та) |
Таиланд |
Марокаш - Норвегия - 2:2 |
Нигерия - Парагвай -1:3 |
- |
- |
Абдул Раҳмон алЗайд (2та) |
С.Арабистони |
Парагвай - Болгария - 0:0 |
Голландия - Мексика - 2:2 |
- |
- |
МасайошиОкада (1та) |
Япония |
Англия - Тунис - 2:0 |
- |
- |
- |
ЖЧ-2002. Саад Комил алФадҳлиёшлар ўртасидаги ЖЧ-97 ва Осиё кубоги-2014 финалларини бошқарган. 1991-2004 йилларда профессионал ҳакам сифатида ном қозонган Лу Цзюнь эса кейинчалик Хитой суди томонидан пора олиш, келишилган ўйинларни ташкиллаштиришда айбланди. Хуллас, уга жиддий жазо белгиланди: 5,5 йиллик қамоқ ва 128 минг доллар миқдорида жарима.
ЖЧ-2002: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
3-тур |
3-ўрин учун |
Саад ал Фадҳли (3та) |
Қувайт |
Уругвай - Дания -1:2 |
ЖАР - Испания - 2:3 |
Ж.Корея - Туркия - 2:3 |
Али Буйсаим (2та) |
БАА |
Франция - Сенегал - 0:1 |
Швеция – Аргентина - 1:1 |
- |
Лу Цзюнь (2та) |
Хитой |
Хорватия - Мексика - 0:1 |
Польша - АҚШ - 3:1 |
- |
Тору Камикава (1та) |
Япония |
Ирландия - Камерун - 1:1 |
- |
- |
Ким Йонг Жу (1та ) |
Ж.Корея |
Бразилия - Туркия - 2:1 |
- |
- |
ЖЧ-2006. Асли мутахассислиги бўйича физиотерапевт бўлган Шамсул Майдин айни пайт ОФК Ҳакамлар қўмитаси директори сифатида ишламоқда. У шунингдек, ФИФА Ҳакамлар қўмитасига ҳам аъзодир.
Майдин Африка кубоги (2006 йил)да ишлаган ягона осиёлик ҳисобланади. Тору Камикава 1963 йилнинг 8 июнида Кагошима префектурасида туғилган. Вақтида футбол билан шуғулланган, ҳужумчи позициясида ўйнаган. Камикава айни пайт Япония футбол ассоциациясида ёш ҳакамларга сабоқ бермоқда.
ЖЧ-2006: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
2-тур |
3-тур |
3-ўрин учун |
Тору Камикава (3та) |
Япония |
Польша - Эквадор - 0:2 |
Англия - Тринидад ва Т. - 2:0 |
- |
Германия – Португалия - 3:1 |
Шамсул Майдин (3та) |
Малайзия |
Тринидад ва Т. - Швеция - 0:0 |
Мексика - Ангола - 0:0 |
Коста-Рика – Польша - 1:2 |
- |
ЖЧ-2010. Субҳиддин Моҳд Солиҳ(асл касби - ўқитувчи) ЖАР мундиали бош ҳакамлари рўйхатига кирган бўлсада, бирор ўйинни бошқаргани йўқ. Равшан Эрматов эса нақ 5та учрашувда рефери ролини бажарди. Эътиборлиси, уларнинг 80 фоизи жаҳон чемпионлари иштирокидаги ўйинлар эди.
ЖЧ-2010: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
2-тур |
3-тур |
1|4 финал |
1|2 финал |
Равшан Эрматов (5та) |
Ўзбекистон |
ЖАР - Мексика - 1:1 |
Англия - Жазоир - 0:0 |
Греция - Аргентина - 0:2 |
Аргентина - Германия - 0:4
|
Уругвай - Голландия - 2:3
|
Юичи Нишимура (4та) |
Япония |
Уругвай - Франция - 0:0 |
Испания - Гондурас - 2:0 |
Парагвай – Я.Зеландия - 0:0
|
Голландия - Бразилия - 2:1
|
- |
Халил ал Гамдий (2та) |
С.Арабистони |
- |
Франция - Мексика - 0:2; Чили - Швейцария - 1:0 |
- |
- |
- |
ЖЧ-2014. Наваф Шукруллоҳ охирги мундиалнинг 3-турида худди РавшанЭрматов сингари 2та ўйинни бошқарди. ФИФАнинг бундай ёндашуви баъзи саволларни туғдирганди. Асл касби бўйича ўқитувчи саналган Бенжамин Уильямс эса мундиалнинг «плей-офф» босқичида ишлаган австралиялик биринчи ҳакам бўлди.
ЖЧ-2014: осиёлик ҳакамлар
Ҳакам |
Мамлакат |
1-тур |
2-тур |
3-тур |
1|8 финал |
1|4 финал |
Равшан Эрматов (4та) |
Ўзбекистон |
Швейцария - Эквадор - 2:1 |
- |
Хорватия - Мексика - 1:3; АҚШ - Германия - 0:1 |
- |
Голландия - Коста-Рика - 0:0 (пен. - 4:3) |
Бенжамин Уильямс (3та) |
Австралия |
- |
Гондурас - Эквадор - 1:2 |
Ж.Корея - - Бельгия - 0:1 |
Коста-Рика - Греция - 1:1 (пен. - 5:3) |
- |
Наваф Шукруллоҳ (2та) |
Баҳрайн |
- |
- |
Австралия - Испания - 0:3; Португалия - Гана - 2:1 |
- |
- |
Юичи Нишимура (1та) |
Япония |
Бразилия - Хорватия - 3:1 |
- |
- |
- |
- |
ЖЧ-2018. ФИФА шу йил 29 март куни бўлажак мундиалда ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ассистент рўйхатини эълон қилди.
Бу сафар Осиёдан нақ 6 нафар рефери танлаб олинган: Фаҳад ал Мирдасий (С.Арабистони), Алиризо Фағони (Эрон), Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад (БАА), Рюжи Сато (Япония) ва Наваф Шукруллоҳ (Баҳрайн). Ҳозирча кимнинг бош ҳакам, кимнинг видеоассистент вазифасини бажариши тўлиқ маълум эмас.
Довудхон АКРАМОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20