Қайднома

Қидирув

Муҳаммад, сен суперсан ёхуд навбатдаги «Олтин тўп» Салоҳникими?

Муҳаммад, сен суперсан ёхуд навбатдаги «Олтин тўп» Салоҳникими?

  05.05.2018 00:17
  0
  3201
Муҳаммад, сен суперсан ёхуд навбатдаги «Олтин тўп» Салоҳникими?

Эндигина йилнинг 5-ойи бошландию, кўпчилик «Олтин тўп»ни «Ливерпуль» голеадори Муҳаммад Салоҳга «топшириш тараддуди»га тушиб  қолди.

Ҳаттоки, Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг шахсий мухлислари орасида ҳам мисрлик янги юлдуз янги лауреат сифатида гавдаланишига хайрихоҳлар жуда кўп. Нима, кўпчилик аргентиналик ва португалияликнинг «гегемон»лик давридан зерикдими?

Бундай дейиш унча тўғри эмас. Ахир Роналду ва Месси ижросидаги голлар ёки мафтункор ўйинлардан безиш - чиройли футболдан юз ўгириш билан тенг-ку. Шундай экан, ҳамма гап Салоҳнинг ўзида!

Қаранг, жорий мавсум гол уришда беназир маромга кириб олган Миср терма жамоаси етакчиси шу кунгача бир қатор йўналишларда умумэътирофга эришди.

1. ВВС талқини бўйича Африканинг энг яхши футболчиси бўлди.

2. АФК томонидан Африканинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

3. ЧЛда 3 марта ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.

4. АПЛда 4 марта ой лауреатига айланди.

5. 5 ой якунига кўра, «Ливерпул»нинг энг яхши футболчиси бўлди.

6. 6 ой якунига кўра, «Ливерпул»нинг энг яхши тўпурари бўлди.   

Салоҳнинг мавсумдаги 7та энг зўр ўйини

27.08.2017. «Ливерпуль» - «Арсенал» - 4:0 (гол ва самарали узатма).

06.12.2017. «Ливерпуль» - «Спартак» - 7:0 (гол ва самарали узатма).

14.01.2018. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 4:3 (гол ва самарали узатма).

04.02.2018. «Ливерпуль» - «Тоттенхэм» - 2:2 (2та гол).

17.03.2018. «Ливерпуль» - «Уотфорд» - 5:0 (4та гол ва самарали узатма).

04.04.2018. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 3:0 (гол ва самарали узатма).

24.04.2018. «Ливерпуль» - «Рома» - 5:2 (2та гол ва 2та самарали узатма).

Факт. Салоҳ жорий мавсум «Ливерпуль» сафида барча турнирларда 48 марта майдонга тушиб, шулардан атиги 12тасида гол завқини туймади, холос. Миср терма жамоаси таркибидаги охирги 5та ўйинда эса бир мартагина майдонни голсиз тарк этди.

А.Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz