Қайднома

Қидирув

Кечаги «эль-классико»да кузатилган факт ҳамда рекордлар билан танишинг (+фото)

Кечаги «эль-классико»да кузатилган факт ҳамда рекордлар билан танишинг (+фото)

  07.05.2018 12:21
  0
  1026
Кечаги «эль-классико»да кузатилган факт ҳамда рекордлар билан танишинг (+фото)

Испания чемпионати 36-тури доирасидаги марказий баҳс – «Эль-классико»да 2:2 ҳисоби қайд этилди. Маълумот учун айтиб ўтамиз, «Барселона» сафида Суарес ва Месси голларга муаллифлик қилган бўлса, жавоб голлари Роналду ҳамда Бэйл томонидан киритилди.

Қуйида эътиборингизга ўйин атрофидаги ва ундан кейинги баъзи фактларни келтириб ўтамиз.

- Ла-лига учун ажратилган ЧЛнинг 4та йўлланмаси тақдири маълум. Демак, келаси мавсум асосий турнирда Испания шарафини «Барселона», «Атлетико», «Реал» ва «Валенсия» клублари ҳимоя қилади.

Зеро, «Бетис» бу сафар «Атлетик» майдонида ютқазди ва 4-ўринга чиқиш умидини узди. Натижада ЧЛнинг 4-чиптаси «Валенсия»га насиб этди.

«Кўршапалаклар» бу турнирда охирги марта 2015|2016 йиллар мавсумида қатнашиб, гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлашганди.

- Жорий мавсум «Барселона»нинг ҳужум учлиги (Месси, Суарес ва Дембеле) «Реал»даги трио (Роналду, Бэйл ва Бензема)га нисбатан кўпроқ гол урмоқда.

Ўртадаги фарқ 6та голга тенг. Аниқроғи, Каталония клуби вакиллари ҳисобида 76та гол бор, «Мадрид» ҳужумчилари эса рақиблар дарвозасини  70 марта нишонга олишди.

- Криштиану Роналду «Эль-класико»да 18-голини нишонлаб, бу борада «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Альфредо ди Стефано билан тенглашиб олди.

Умуман, португалиялик юлдуз жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан голлари сонини 43тага етказиб қўйди. Қисқаси, у аввалги мавсумдаги шахсий кўрсаткичини 1та голга яхшилади.

- Лионель Месси «Эль-класико» тарихидаги тўпурарлар рейтингида пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади. Уни ҳисобида 26та гол бор.

Аргентиналик шунингдек, 14та голга ассистентлик қилган. Хуллас, у «Реал»га қарши учрашувларда «Гол+пас» тизими бўйича 40 очко маррасига етган биринчи футболчидир.

- «Барселона» ходимлари ҳимоячи Жерар Пике илтимосига биноан ўйиндан сўнг Примеродаги ғалаба шарафига чемпионлик йўлакчаси ҳосил қилишди. Чунончи, «Реал» рақибини бундай шарафлашни истамади.

- «Мадрид» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Камп Ноу»даги илк 4та ўйинда мағлубиятга учрамаган биринчи мураббийга айланди.

Тарихда бундай натижа ҳеч қайси мутахассисга насиб қилмаганди.

- Лионель Месси «Эль-класико»да қаторасига 35-марта майдонга тушиб, «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Пако Хенто рекордини такрорлади.

Умумий олганда, аргентиналик 30 ёшли голеадор 38та «класико»да қатнашган. Бу борада айнан Пахо Хенто ва Хави (42тадан ўйин) пешқадам.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz