Қайднома

Қидирув

Бугун Италияда Кубок финали Англияда эса...

Бугун Италияда Кубок финали Англияда эса...

  09.05.2018 17:29
  0
  663
Бугун Италияда Кубок финали Англияда эса...

Бугун, 9 май санасида Италия кубоги финал учрашуви ўтказилади. Унда Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Милан»га қарши майдонга тушади. Римдаги «Стадио Олимпико»да ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланиши белгиланган.

Италия кубоги

Финал беллашуви

9 май, чоршанба

«Ювентус» — «Милан» 22:00

Учрашувга оид маълумотлар:

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 173 учрашувда майдонга тушишган. Турин жамоаси 64, «Милан» эса 49 бора ғалабага эришган. 60 баҳсда эса дуранг қайд этилган. «Милан»нинг энг йирик ғалабаси 7:1, «Ювентус»да эса бу натижа 6:1 га тенг.

«Ювентус» сўнгги 4 йилда Италия кубоги финалида ғолиб бўлган; «Ювентус» Италия кубоги доирасидаги сўнгги 5 та учрашувда гол ўтказиб юбормади; «Ювентус» барча турнирларда «Милан»га қарши ўтган сўнгги 4 баҳсда ғалабага эришди; «Милан» кубокдаги сўнгги 3 баҳсда гол киритмасдан ғолибга айланди; «Ювентус» «Милан»га қарши ўтган сўнгги 4 баҳсда камида иккитадан гол урмоқда.

Айтганча, бугун шунингдек, АПЛ 31-тури доирасида қолдирилган бир нечта учрашув бўлиб ўтади. Хусусан,  «Лестер» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. «Челси» эса АПЛда қолиш учун курашаётган «Хаддерсфилд»ни меҳмон қилади. Муддатидан аввал Англия чемпиони бўлган бугун оқшом, 00:00 да «Манчестер Сити» «Брайтон»ни имтиҳондан ўтказади. 4-ўрин учун курашаётган «Тоттенҳэм» эса «Ньюкасл»га қарши кураш олиб боради.

Англия премьер лигаси

31-тур қолдирилган учрашувлари

8 май, сешанба

«Суонси» — «Саутгемптон» 0:1

Гол: 0:1 — 72 Габбиадини.

9 май, чоршанба

«Лестер» — «Арсенал» 23:45 «Челси» — «Хаддерсфилд» 23:45 «Манчестер Сити» — «Брайтон» 00:00 «Тоттенҳэм» — «Ньюкасл» 00:00

10 май, пайшанба

«Вест Ҳэм» — «Манчестер Юнайтед»


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz