Қайднома

Қидирув

"Нефтчи"нинг мақсади ҳам чемпионлик эди-ю, амалда...

"Нефтчи"нинг мақсади ҳам чемпионлик эди-ю, амалда...

  09.05.2018 20:14
  0
  178

Назаримда, ЎФА раҳбарияти «Нефтчи»даги ишларга бироз аралашиши лозимдек. Ахир Суперлигага истисно тариқасида қўйилган клуб ҳозирча ишончни мутлақо оқламаяпти. Бу ўз-ўзидан ЎФАнинг фарғоналикларга имконият бериб адашганини англатмайдими? Агар ҳозир элит лигада «Цементчи» ўйнаётганида, нима бўларди? Энг ажабланадиган томони, мавсум бошида «Нефтчи» олдига чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилгани айтилганди. Энди кўряпмизки, бу нимагадир асосланмаган оддий гап экан... Эҳтимол, клуб мураббийлари ҳақлар - салбий натижаларга ҳужумдаги омадсизликлар сабабдир... Аммо жамоа ҳимоя масаласида ҳам асло мақтанолмаяпти-ку. Орада кетма-кет 5та ўйинда мағлубиятга учрагани ва уларда 9та гол қўйиб юборгани барчасини кўрсатиб турибди. Демакки, зудлик билан кескин чоралар кўриш керак, акс ҳолда... Ҳа, ЎФА клубларнинг ички ишларига тўғридан-тўғри аралашолмайди, аммо яна истисно тариқасида ўзи ишонч билдирган жамоага алоҳида эътибор қаратиб, унинг ишларини регламент асосида назорат остига олса бўлади, менимча. Ҳарқалай, гап ўзбек футболининг энг совриндор ва тарихи бой клубларидан бири ҳақида кетяпти. Унутмаслик керак, «Нефт-чи» қувасойликлар ва «Цементчи» ҳурмати учун ҳам ўзини тезда ўнглаши шарт.

-----------------------------------------------------------

Т.МАҲКАМОВ, Бувайда тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.