Қайднома

Қидирув

Вагиз Галиулин «Тосно» билан Россия кубоги турнири ғолиби бўлди

Вагиз Галиулин «Тосно» билан Россия кубоги турнири ғолиби бўлди

  10.05.2018 01:29
  0
  197
Вагиз Галиулин «Тосно» билан Россия кубоги турнири ғолиби бўлди

Россия кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳаракатланадиган «Тосно» ҳамда «Авангард Курск» клублари ўзаро баҳсга киришишди.

Ўйинниг 10-дақиқасида Скворцов ҳисобни очиб «Тосно»ни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас Киреев мувозанатни тиклади.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол Мирзов томонидан 80-дақиқада киритилди. Таъкидлаш жоизки, Вагиз мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган бошқа бир ҳамюртимиз, Виталий Денисов «Локомотив» билан Россия чемпионатининг олтин медалларига сазовор бўлганди.

РОССИЯ КУБОГИ. ФИНАЛ

«ТОСНО» — «АВАНГАРД»2:1 (1:1)

Голлар: Скворцов (10), Мирзов (80) — Киреев (16).

Тосно: Юрченко, Буйволов, Сухарев, Чернов, Маргасов, Скворцов (Рикардиньо, 66), Жигулев (Карницкий, 85), Галиулин, Палиенко (Нуну Роша, 58), Мирзов, Полетанович.

Авангард: Кобзев, Дашаев, Гоцук, Багаев, Гурфов, Коробов, Альшин, Нетфуллин, Болов (Тлупов, 77), Киреев, Федчук (Акбашев, 82).

Огоҳлантиришлар: Буйволов (56), Федчук (76), Мирзов (81).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz