Қайднома

Қидирув

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди

  10.05.2018 15:48
  0
  167
Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишди.

Яқинда Индонезияда бўлиб ўтган Халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сафар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ОТЖ Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирок этиб, КХДР, Баҳрайн ва Индонезия терма жамоалари қарши ўйинлар ўтказди. Барча учрашувларда дуранг қайд этган вакилларимиз мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Равшан Ҳайдаров Индонезиядаги мусобақа терма жамоа учун жуда фойдали бўлганини таъкидлаб, мана шундай мусобақаларда иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб  ўтди. Жумладан, мусобақада иштирок этган ёш футболчилар катта тажриба тўплашгани, бу эса расмий мусобақаларда жуда фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан мазкур халқаро ўйин ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтагани ҳам айтилди. Мураббий ва футболчилар Индонезиядаги муҳит, иқлим, шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Осиё ўйинларига келиш олдидан аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот тўплаб олишди.

Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов Тошкентда ўтган йиғин ҳақида ўз ҳисоботини тақдим этди. Йиғин давомида жами 26 нафар терма жамоага номзод футболчилар синовдан ўтгани, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликларини текширилгани ҳақида фикр билдирди. Йиғин доирасида ўтказилган иккита назорат учрашуви орқали эса футболчиларнинг майдондаги ҳолатига баҳо берилгани таъкидланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе ҳам йиғилишда миллий терма жамоанинг Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Жумладан, тайёргарлик доирасида 19 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши, бу ўйинга борадиган футболчилар рўйхати шакллантирилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Эронга қарши ўртоқлик ўйинида Суперлига жамоаларида тўп сурувчи миллий терма жамоага номзод ёш футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсад эканлиги ҳам таъкидланди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz