Қайднома

Қидирув

Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди

Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди

  11.05.2018 17:45
  0
  547
Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Фарғона футболи ривожига узоқ йиллар давомида катта ҳисса қўшиб келган, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Шунингдек, миллий анъаналаримизга мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди. Ўз ўрнида Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энди давр ёшларники эканини, ёш мутахассисларга футбол ривожи амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди. ЎФА раҳбарияти Тоҳир Кападзенинг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади!


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz