Қайднома

Қидирув

СЎНАЁТГАН ЮЛДУЗЛАР (Осмондан назар)

СЎНАЁТГАН ЮЛДУЗЛАР (Осмондан назар)

  13.05.2018 08:25
  0
  896
СЎНАЁТГАН ЮЛДУЗЛАР (Осмондан назар)

Агар сиз режиссёр Френсис Форд Коппала томонидан суратга олинган “Чўқинтирган ота” фильмини кўрган бўлсангиз, мана бу иборага дуч келгансиз: “Ёшлар катталарни ҳурмат қилмай қўйишди”. Фильмда бу жумла “катта”ларнинг тутган йўлларини рад этаётган “ёш”ларга нисбатан эмас, балки янги йўл тартиб қилаётган ва ўз мақсадларини амалга оширишда кексалардан маслаҳат олиш ўрнига уларга зуғм қилишга интилиб, ўз ғояларини мақуллаётган “ёш”ларга нисбатан ишлатилган.   Ҳар бир услубнинг ривожланган ҳамда фойдаси тегмай қолган дамлари бўлади. Бу - исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Футбол ўз тарихи давомида бундай аксиомаларнинг қанчасини кўрмади дейсиз. Ҳамиша турланиб турди у. Фақат бир жиҳати ўзгармади – илгаригидек ҳозир ҳам завқ бераверяпти.   Қачонлардир кучлилар ғолиб бўлди – қачонлардир омадлилар. Қачонлардир мураббийлар – қачонлардир футболчилар. Қачонлардир оталар – қачонлардир ўғиллар... Хуллас, ҳамма замонларда ғолиб футболни ичидагилардан бўлди. Футбол пулга сотилмади, сотилганлари-да билиниб қолаверди. Биз сиз билан ана шу “қачонлардир”нинг мураббийлар билан боғлиқ қисми ҳақида гаплашамиз.   inx960x640.jpgТабиатан ҳар биримизга билмаганларимиз ҳақида сўзлаш хуш ёқавермайди. Шуни инобатга олиб ҳозир ҳам фақат ва фақат билганларимизни ёзмоққа жазм этмоқдамиз. Бу мақолани ёзишга сабабчи инсон — Сер Алекс Фергюссон. Уни яхши танийсиз. Бир неча кун олдин оғир комани бошдан кечирди. Умри узоқ бўлсин. У яратган мактабдан қандай даҳо футболчилар етишиб чиқмади, буни биласиз. Энг кўзга кўрингани – ҳозирги иккитанинг бири! Карло отаниям танийсиз. “Милан”да ажойиб дамларни ўтказган. Анчелотти бор-ку?! Ҳа, ўша “Реал”га юбилейинчи кубокни олиб берган. Ҳудди ўзи! У ҳам биз севган классик футбол даҳоларидан. Дон Фабионичи? У ҳам “қизил-қора”ларни бошқарган. Фақат фаолиятини шармандали якунладида, неваранг қариганини кўргур. Агар 8498791270_37daa9b825_b.jpgМадриднинг “оқ либос” кийиб майдонга тушадиган жамоаси мухлиси бўлсангиз, навбатдаги инсонни ёмон кўришингиз кундек аён. Бенитес. Рафа кўз ўнгингизда “you all never walk alone” ёзуви туширилган шарфлар тақиб юрадиган, мухлисларга ва ё ўзингизга қадрдон бўлиб юрган кезлари гавдаландими? “Бунёдкор”да Ривалдо ўйнаган тушни сиз ҳам кўрганмисиз? Йўқ, оҳангни бироз ўзгартирамиз: сиз ҳам кўргансиз-а?! Ана ўшанда уни Бразилия тарихидаги энг шармандали мағлубиятни таблода ёниб эмас, ловуллаб туришига сабабчи бўлган инсон олиб келганди. Ўзи билан бирга, албатта. Сколари. Бу инсонни, ўз навбатида, Бразилия музофотида истиқомат қилувчи кишилар яхши кўришади ҳам. Боиси Ватан жамоасини “пентакампеон” лақабини орттириб олишига сабабчи бўлганди, ахир у.    image.jpgБу йил “учар голландлар” парвоз қилмайди, биласиз. Навбатдаги қаҳрамонимиз Галлардан. Исми Луи. Уни Манчестерда битта мактаб ўқувчисидан бошқа ҳамма ёмон кўради. Мактаб ўқувчиси ким деб ўйлайсиз? Тўғри топдингиз: Решфорд. Кетишига қўймайди. Қўлидан маҳкам ушлаб олганча, қолинг деяверади. Бироқ боланинг эртаги бир кун ниҳоясига етади.. Қойил. Мурғаккина бола бир мавсум кечиктирсая, “бобоси” истеъфосини. Германия. Финал. Италия-Франция. Навбатдаги қаҳрамонимизни охирги зафарли юриши Берлиндаги финалда содир бўлган.Ўшанда кубокни Зидани бор жамоадан ютиб олганди. Аслида, мана шу инсон Капеллони “чиннилар ўлкаси”га чорлаб шарманда қилиб, қайтиб мураббийлик қилмаслигига сабабчи бўлган. Яна бир жиҳат борки, унинг номи пул деб аталур. Бўлмаса, Хитойда нима бор?! Гап Липпи хусусинда бўлганини биляпсиз. Ҳа, ўша Марчелло отлиғ. Ва ниҳоят, охиргиси “буқа”лар юртини дунёдаги энг номдор жамоага айлантирган зот тўғрисида. Бу кишим дел Боски аталиб, асли испанлардан... у ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Испанияни Европада ҳам Жаҳонда ҳам энг кучли жамоага айлантирди қўйди. Албатта, бунда бошқа бир “Гал” Рейкард исмли мураббийнинг аҳамияти улкан ва яна Луи Арагонисниям.   
Санаб ўтган мураббийларни қайси жиҳат боғлаб турганидан бохабармасмисиз? Унда мен айтай. Булар ҳув мақола бошида келтирганим: ҳурмат қилинмаётган катталардан. Яъниким замонавий футболда ёш мураббийлардан тарсак еган, услуби эскирган зотлардир. Бошқа бир тарафиниям алоҳида эътироф қилиб қўяйлик: шапалоқ ейдими, ўйини эскирадими барибир улар юлдуз. Осмонда, футбол осмонида порлаб тураверади.   86-futbolnyj-myach-vorota-gol-oboi-sport-1366x768.jpg Эй, шодлик деб аталувчи ғам! Бағрингдаги ўзингни асра! Мураббийларингни асра! Юлдузларингни асра! Севимлилигингни асра! Яна бир нарса: эй, футбол! Сенинг иродангга қойил қоламанда. Боиси нима биласанми? Сен, урушни уруш, замонни замон демайсан. Ўйналаверасан. Кўрилаверасан. Ўзингдан ҳайдамайсанда, чорлайверасан. Кеча мағлубиятингни кўриб, бошимизни хам қилиб келамиз. Бугун яна бораверамиз ғоз бўлиб. Ютқазсак ҳам. Нима қилайлик? Яхши кўрамиз, сени!


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz