Қайднома

Қидирув

PEPSI СУПЕРЛИГА. Бугун қаршида иккинчи давранинг илк ўйини бўлиб ўтади

PEPSI СУПЕРЛИГА. Бугун қаршида иккинчи давранинг илк ўйини бўлиб ўтади

  14.05.2018 10:53
  0
  497
PEPSI СУПЕРЛИГА. Бугун қаршида иккинчи давранинг илк ўйини бўлиб ўтади

Бугун «Марказий» стадионида Пепси Суперлиганинг 12-тур доирасидаги «Насаф» – «Нефтчи» учрашуви бўлади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 12-ТУР

«НАСАФ» – «НЕФТЧИ»

14.05.2018. «Марказий» стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Комиссар: Бахтиёр Намозов

«Насаф» – «Нефтчи» жамоалари ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда «Нефтьчи» жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида - 58:49.

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 21 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 14 учрашувда «Насаф»нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 57та гол киритилган. Тўплар нисбати 38:19ни ташқил этмоқда. Устунлик “Насаф” томонида.

«Нефтчи» жамоаси бу йилги чемпионатда ҳали ғалаба қозона олмаган. Шунингдек “Нефтчи” турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

«Насаф»нинг ҳам кейинги учрашувларда омади чопмаяпти.Бугун «аждарлар»дан клуб мухлислари ғалаба кутишмоқда. Бугун «Марказий»да футбол ишқибозларини қизиқарли учрашув кутмоқда. “Насаф” бугун миллий чемпионатдаги 630-учрашувини ўтказади. «Марказий» стадионга келинг ва ажойиб футбол учрашувини томоша қилинг.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz