Қайднома

Қидирув

Давра якунидаги ёруғлик ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 38-сонида

Давра якунидаги ёруғлик ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 38-сонида

  14.05.2018 12:44
  0
  516
Давра якунидаги ёруғлик ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 38-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 38-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Давра якунидаги ёруғлик

Миллий чемпионатимиз элитасида биринчи давра якунланди. Ҳаттоки, иккинчи оралиқ ўйинлари ҳам бошланиш арафасида.

Келинг, бугун  охирги турлар доирасидаги баъзи баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Илк чорак маҳсули

12 май куни Pepsi Суперлига биринчи давраси ниҳояланди. Бошқача айтганда, янги тизимдаги миллий чемпионат элит дивизиони йўлининг чорак қисми ортда қолди.

- Ҳозирча «Навбаҳор» пешқадам

Мана, ўтган ҳафта Pepsi Суперлиганинг биринчи давраси якунига етди. Кеча эса чемпионатнинг иккинчи довони бошланиб кетди. Тушунарлики, айнан 12-22-турлар оралиғидаги учрашувлар кўп нарсага ойдинлик киритади...

- Превью: таниш бошқа, ўйнаш бошқа

Осиё футболи тарихида ҳисоб бўйича 17-марта ташкиллаштириладиган қитъа чемпионати эски танишларнинг янги танишувлари билан ёдда қоладиган бўлди.

Ҳар ҳолда, қуръа натижасида битта гуруҳдан жой олган жамоалар олдинги финал босқичларида ҳам кўп бора ўзаро учрашган. Хусусан, охирги Осиё кубогига қарасак, бундай ўйинлар сони 3та...

- Вагиз Галиулин кубок соҳиби

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗДАН ДАРАКЛАР

- Ўзбекнинг Биродари

14 май куни (бугун) мамлакатимизнинг машҳур футболчи ва мураббийи Биродар Ҳасанович Абдураимов 75 ёшни қаршилади...

- Муҳсин Убайдуллаев: «Чиройли ўйин унутилади, натижа эса қолади»

Мавсумни омадсиз ўтказаётган жамоалардан бири бу «Қизилқум»дир. «Олтин изловчилар» 10та ўйинда бор-йўғи 9 очко жамғаришди.

Бугунги суҳбатдошимиз - «Қизилқум»нинг янги аъзоларидан бири Муҳсин Убайдуллаев. Истеъдодли ҳимоячи билан «Металлург»га қарши кечган 10-тур ўйинидан сўнг суҳбатда бўлдик.

- Қўқонликка айланаётган серблар ёхуд Милан Спремонинг илк интервьюси

«Қўқон-1912»нинг икки сербиялик легионери - Дарко Гожкович ва Милан Спремони суҳбатга чорладик.

Эътиборлиси, бу Спремонинг илк интервьюси экан. Деярли қўқонликка айланган Дарко эса унга таржимонлик қилиб турди.

- Қўшни уйдан садо

МАДРИДЛИКЛАР «БАРСЕЛОНА», КАТАЛОНИЯЛИКЛАР ЭСА «РЕАЛ» ҲАҚИДА

- «Бошқа клубни билмайман…»

ЎЗ ЖАМОАСИГА САДОҚАТЛИ ФУТБОЛЧИЛАР (ФОТОЖАМЛАНМА)

- Криштиану ёқтирмас рефери

26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўладиган Европа Чемпионлар Лигаси-2017|2018 финалини сербиялик ФИФА рефериси Милорад Мажич бошқариб боради...

- Мураббий хизматига баҳо

АНГЛИЯ ФУТБОЛИДАН АЖОЙИБ ТАРИХ

- Патрик Виера: «Франция термаси камида ярим финалга чиқади»

Франция миллий жамоаси тарихида ёрқин из қолдирган Патрик Виейранинг ишонч билан айтишича, ҳамюртлари Россия мундиалида камида кучли тўртликдан жой олишади.

- Мундиалга бормоқчи эдим, аммо…

Швеция футболи афсонаси, ўзининг баланд бўйи, бақувват жуссаси, чиройли голлари ва такаббурлиги билан ажралиб турувчи Златан Ибрагимович миллий жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритгач, мундиалда қатнашиш истаги йўқ эмаслигини таъкидлаганди. Аммо....

- Юпп хайнкес: «Ҳордиқ ва оилавий оромга чанқоқман»

Нафақат Германия, балки бутун футбол оламида катта нуфузга эга тажрибали мутахассис Юпп Хайнкес аслида фаолиятига анча олдин нуқта қўйганди. Бироқ «Бавария»да юзага келган оғир ҳолат 2017 йилнинг 9 октябрида уни 4-марта жамоага қайтарди...

Мактубингизни олдик: БОҚСИН ЖАҲОН

Мураббийлар, устозлар бўлинг ўзга хос,

Боримиз шу экан-да, деманг, илтимос.

Юртбошимиз айтгандай қишлоққа чиқинг,

Арнасой, Бойсун, Шовотга боринг...

- Афсус ва яна афсус…

ЖАРОҲАТ ТУФАЙЛИ ЖЧ-2018ни ЎТКАЗИБ ЮБОРАДИГАН ФУТБОЛЧИЛАР

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz