Хабарингиз бор, Москванинг «Локомотив» клуби бу мавсум муддатидан олдин Россия чемпионига айланди. «Темирйўлчилар» «Зенит»ни мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилишганда, турнир якунланишига бир тур қолганди.
Эътиборли томони, «Локо» 14 йиллик танаффусдан кейин олтин медаль соҳибига айланди. Жамоа охирги марта чемпион бўлганида, уни Юрий Сёмин бошқарарди. Кейинчалик ушбу мутахассис ўз кучини бошқа клубларда синаб кўрди.
Якунда у «Локо»га қайтди ва жамоани яна ғолиблик сари етаклади. Шу ҳафта бошида Юрий Сёмин «СЭ» нашрига интервью берди.
- 2002-2004 йилларда чемпион бўлган авлод билан ҳозиргисининг фарқи борми?
- Албатта, бор. Ҳаттоки, ўзимда ҳам. 1990-2000 йилларда мен бошқа эдим, ҳозир эса бошқаман. Оддий мисол. Авваллари ўйинга икки кун қолганда базага йиғилардик. Ҳозир эса бир кун қолганда йиғиламиз. Лекин айрим ҳолларда бошқача ҳам бўлади. Баҳорда ЦСКАга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганимиздан кейин қаттиққўллик билан барчани базага олиб боришимни айтдим.
Ҳеч ким қаршилик қилмади. Мана сизга янги авлод вакиллари. Бир неча кундан кейин Россия кубогида ғалаба қозондик. Фернандеш қовурғаси синганига қарамай, майдонга тушди. Уни қандай авлод дейиш мумкин? Ўзим уч марта қовурғамни синдириб олганман. Ҳар сафар бинтга ўралиб кроватда ётардим.
У эса Ростовдаги ўйинда «Ўйнайман!», деб оёқ тиради. Кейин 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Динамо» ва «Краснодар»га қарши баҳсларда уни сақламоқчи бўлдик. Фернандеш эса ранжиди. Наҳотки, шу ёмон авлод бўлса?
Ўзимни ҳам ёш авлод вакили, деб ҳисоблайман. Ға-лаба қозонадиган ва қозонмайдиган мураббийлар бўлади. Унинг неча ёшдалиги қандай аҳамият касб этади?
Хайнкес ҳали ҳам Германияда барча совринларни қўлга киритмоқда. Агар ҳакамлар хато қилишмаганида, Чемпионлар Лигаси финалига чиққан бўларди. Натижа берса, мураббий 80 ёшда бўлмайдими, нима аҳамияти бор? У ҳар куни нимадир ўрганяптими, демак ёш.
Баъзи мураббийлар 30 ёшда бўлсалар ҳам, Европа футболида кимлар ўйнашини билишмайди. Улар ЕЧЛ финалини бориб кўришмайди (Сёмин 20 йилдан буён ЕЧЛ финалини бевосита стадионда томоша қилади). Мен эса томоша қилишни истайман. Чунки қалбим шуни хоҳлайди. Келинг, ёшни унутайлик.
- Сиз келганингизда, Фернандешни иккинчи жамоага «кўмиб» қўйишганди.
- Биринчи машғулотдаёқ уни асосий жамоага олишларини айтдим. Машғулотлар жараёнида шундай ўйинчидан фойдаланмасак, уят бўлишини тушуниб етдим. Техникасини қаранг. Россия Премьер-лигасида бу борада унга тенг келадигани йўқ.
- Қандай қилиб Игорь Денисовни яна олдинги ҳолатига қайтара олдингиз?
- Ҳеч кимни олдинги ҳолатига қайтариб бўлмайди. Шунчаки, ҳар сафар олдинга интилиш лозим. Нима, энди Игорь билан ресторанга боришим керакми?
У ҳам барча сингари машғулотга вақтида келиши, ишлаши, белгиланган вазифани бажариши лозим. Менинг вазифам эса у билан суҳбатлашиш, нималарнидир уқтиришдан иборат. Агар ҳаммасини тўғри бажарса, ҳеч қандай можаролар келиб чиқмайди.
- Чорлуканинг жиддий жароҳатидан сўнг сардорлик боғичини Игорга беришга қарор қилдингиз...
- Мен сардорни сайлаш эмас, балки тайинлаш тарафдориман. Биз уни та-йинладик. Нима учун? Чунки Денисов майдондаги етакчиликни қўлга олганди. Ғалабага чанқоқлик унга туғилганидаёқ ўтган. Ҳеч қачон тақдирга тан бермайди.
- Чорлука қайтди. Янги мавсумда ҳам Денисов сардор бўладими?
- Ҳаммасини вақт кўрсатади.
- Миранчукларни «Локомотив»да қолишга қандай кўндирдингиз?
- Футбол эвазига. Ўйлайманки, қолганларидан афсусда эмаслар?
- Уларга нима дедингиз?
- Бу шахсий масала. Лекин астойдил курашганимни айтишим мумкин. Раҳбарларга мурожаат этдим ва биз тўғри қарор қабул қилдик.
Хайриятки, мутасаддилар ҳам мени қўллаб-қувватлашди. Клуб тарбияланувчиларини бу тахлит осонликча қўйиб юбориш ярамайди. Шундоқ ҳам уларнинг аксарияти кетиб қолган.
- Миранчукларни адаштириб қўймаяпсизми?
- Кўп адаштираман. Фақат бутсаларидан таниб оламан.
- «Зенит»га қарши ўйин олдидан клуб билан янги шартнома имзоладингиз. Бу ҳам сиз ва футболчиларда қандайдир ишонч уй-ғотдими?
- Ҳеч қайси шартнома ишончни тақдим эта олмайди. «Зенит» билан бўлган баҳсда шартнома ҳеч қандай аҳамият касб этмади. Шунчаки, янги келишув учун РЖД (Российские железнўе дороги) раҳбари Олег Белозёров ва директорлар кенгашидан миннатдорман.
- Ольга Смородская жамоанинг чемпионлигида ўзининг ҳам ҳиссаси борлигини айтди. Унинг бу гапларидан ажабландингизми?
- Унинг ҳеч қандай хизмати йўқ. Молиявий масалалар директорлар кенгаши зиммасига тушганди. Ўтган вақт мобайнида ҳеч кимни сотиб ололмадик.
- УЕФА молиявий «фэйр-плей» қоидаси туфайлими?
- Ҳа.
- Олег Белозёровга янги шартнома учун миннатдорчилик билдирдингизми? 2016 йили сиз ва Бердиев номзодида тўхташганди. Якунда айнан сизни танлашгани учун кимдан миннатдорсиз?
- Айтганча, Қурбон чемпионлик билан табриклади. Шунингдек, Виктор Гончаренко, Дмитрий Хохлов, Вадим Евсеевлар ҳам.
Бу ерда ҳеч қандай савол бўлмаслиги керак. Яна «Локомотив» рулига ўтиришимда Илья Леонидович Геркуснинг кўп меҳнати синди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20