Қайднома

Қидирув

Ишонинг, «Навбаҳор» Pepsi Суперлиганинг энг кучли клуби!

Ишонинг, «Навбаҳор» Pepsi Суперлиганинг энг кучли клуби!

  15.05.2018 07:54
  0
  2187
Ишонинг, «Навбаҳор» Pepsi Суперлиганинг энг кучли клуби!

Мана, ўтган ҳафта Pepsi Суперлиганинг биринчи давраси якунига етди. Кеча эса чемпионатнинг иккинчи довони бошланиб кетди. Тушунарлики, айнан 12-22-турлар оралиғидаги учрашувлар кўп нарсага ойдинлик киритади.

Яъни улар натижасига қараб, иштирокчи клублар икки гуруҳга бўлинади - кучли олтилик чемпионлик, ОЧЛ йўлланмалари ва совринлар йўлида курашни давом этирса, қолган 6та жамоа Суперлигада қолиш илинжида ўйнайди. 3-даврадан олдин «олтин очко» қоидаси бўйича жадвал тузилишидан хабарингиз бор, албатта.

Агар биринчи давра якуни бўйича шундай жадвал шакллантирсак, ҳозирда «Навбаҳор» якка пешқадам мақомида. Наманганликлар 11та тур якуни бўйича кучли олтиликдан жой олган рақибларга қарши 5та ўйинда 10 очко олишган.

Таққослаш учун айтсак, ҳақиқий турнир жадвали карвонбошиси - «Пахтакор»да «олтин очколари» сони 7та ва жамоа атиги 4-ўринда.

Қуйи гуруҳда эса умумий ҳолати унча яхши бўлмаган «Қизилқум» таҳликадан нисбатан холи. Сабаби - навоийликлар ҳозирга қадар айнан пастки поғоналардаги жамоалардан очко тортиб олишган.

Умуман, ҳар икки гуруҳ жадвалида зичлик даражаси анча юқори. Тўғри, кучлилар қаторида ҳам, «заиф»лар рўйхатида ҳам 1тадан жамоа яққол аутсайдер ролида. Лекин унутмаслик керак, бу жадваллар ҳар турдан кейин кескин ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас.

Мисол учун, 12-тур натижаларига кўра, тепадаги жамоалардан бири қуйи гуруҳ вакили билан ўрин алмашса, ҳар бир клубнинг кўрсаткичлари бошқача бўлади.

Шундай экан, ҳозирги жадвалга ёпишиб олиш ноўрин. Лекин воқеалар ривожини кузатиб, жадвал манзарасини таҳлил қилиб бориш ҳам қизиқарли, албатта.

«ОЛТИН ОЧКО» ТИЗИМИ БЎЙИЧА 11-ТУРДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

Кучли олтилик

Т|р.

 Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Навбаҳор

5

3

1

1

5-2

10

2

Бунёдкор

5

3

0

2

9-6

9

3

Локомотив

5

2

2

1

6-5

8

4

Пахтакор

5

2

1

2

6-2

7

5

Металлург

5

1

2

2

4-10

5

6

Бухоро

5

1

0

4

4-9

3

Қуйи олтилик

Т|р.

Жамоалар 

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қизилқум

5

3

0

2

8-5

9

2

Қўқон-1912

5

1

4

0

4-2

7

3

Насаф

5

1

3

1

3-3

6

4

Сўғдиёна

5

1

3

1

4-5

6

5

АГМК

5

1

3

1

3-4

6

6

Нефтчи

5

0

3

2

2-5

3


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz