Қайднома

Қидирув

Превью. «Навбаҳор» – «Металлург»

Превью. «Навбаҳор» – «Металлург»

  15.05.2018 12:19
  0
  497
Превью. «Навбаҳор» – «Металлург»

Бугун  Pepsi Суперлига 12-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Суперлига (олий лига)да шу кунгача 41 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Ўтказилган ўйинларнинг  19тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 11та учрашувда бекободликлар зафар қучишган. 11та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги устунлик жамоамиз томонида: 62га 45.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 68 очко, бекободликлар эса 44 очкони қўлга киритишган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, бекободликларнинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги 5 учрашувдан 3тасида мезбонлар зафар қучишган бўлса, яна 1 ўйинда дуранг ҳисоби қайд этилган, 2016 йилда эса меҳмонлар ортга ғалаба билан қайтишган.

Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув:

2017 йил -  “Навбаҳор” – “Металлург” - 2:1

2016 йил -  “Навбаҳор”  -   “Металлург” -  0:1

2015 йил -  “Навбаҳор”  - “Металлург” -  2:2

2014 йил -  “Навбаҳор”- “Металлург” -  4:2

2013 йил -  “Навбаҳор” – “Металлург” -  2:1.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Наманганда бўлиб ўтган 20та ўйиндан 16тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 3та баҳсда дуранг қайд этилган.  Фақатгина 1 марта, яъни 2016 йили бекободликлар зафар қучишган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда соат 18:00да старт олади.

IMG 1850

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz