Қайднома

Қидирув

Боқсин Жаҳон...

Боқсин Жаҳон...

  15.05.2018 15:45
  0
  273
Боқсин Жаҳон...

Мураббийлар, устозлар бўлинг ўзга хос,

Боримиз шу экан-да, деманг, илтимос.

Юртбошимиз айтгандай қишлоққа чиқинг,

Арнасой, Бойсун, Шовотга боринг.

 

            Қимматбаҳо бутсаси борларга эмас,

            Ота-она эркаси - тойларга эмас.

            Ялангоёқ тўп тепар ёшларга қаранг,

            Хўп чиниққан жайдари бошларга боқинг.

 

Қаранг, юртимизда қанча ўзгариш,

Барча соҳаларда улкан юксалиш.

Мана, футболда номлар ўзгарди,

Жуда баланд орзулар, умид кўзланди.

Суперлига - номи қандай чиройли,

Ваъдалар исботи билан безакли.

Шу номга муносиб тизим қилайлик,

Мардона, ҳақиқий футбол кўрайлик.

 

            Трибуналар тўлсин мухлисларга,

            Куйлансин қўшиқ-куй ўйинчиларга.

            Заб томоша кўрсинлар ёниб кўзлари,

            Байрамларга айлансин футбол кунлари.

 

Миллионлар ўйини - футбол ўйнайлик,

Мадҳиямиз шодон баланд куйлайлик.

Бизлардан ҳам Месси-Роналду чиқсин,

Жаҳон футболи бош жамоамизга боқсин...

---------------------------------------------------

Олимжон САТТОРОВ, Ғаллаорол тумани


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz