Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ ни тарк этди ва...

Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ ни тарк этди ва...

  17.05.2018 09:53
  0
  714
 Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» ОЧЛ ни тарк этди ва...

«Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Кашима Антлерс»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо, дастлабки ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубият шанхайликларнинг мусобақадаги иштирокига якун ясалишига сабаб бўлди.  Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. Яна бир баҳсда кореянинг иккита клуби беллашди. «Сувон» ўз майдонида «Улсан»ни 3:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга чиқди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйинлари

16 май

Шанхай СИПГ (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) - 2:1

Голлар: Ҳалк (7, 81 пен) - Дои (42)

Дастлабки ўйин: 1:3

Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Улсан Ҳёнде (Жанубий Корея) - 3:0

Голлар: Ким Гун Ҳи (26, 31), Вагуининьо (90+1)

Дастлабки ўйин: 0:1

Шу тариқа 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди:

Ғарбий ҳудуд:

«Персеполис» (Эрон) «Истиқлол» (Эрон) «Ас-Саад» (Қатар) «Духаил» (Қатар)

Шарқий ҳудуд:

«Тяньцзинь Цюанзян» (Хитой) «Чонбук Moторс» (Жанубий Корея) «Сувон Самсунг Блюуингз» (Жанубий Корея) «Кашима Антлерс» (Япония)

Чорак финал қуръасида жамоалар ҳеч қандай саватларга ажратилмайди, лекин ҳудудлар бўйича алоҳида ўйинлар сақланиб қолади. Чорак финал баҳслари август ва сентябр ойларида ўтказилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz