Қайднома

Қидирув

«Марсель» хўжайини: «Ажойиб мавсум, бу бошланиши»

«Марсель» хўжайини: «Ажойиб мавсум, бу бошланиши»

  17.05.2018 11:38
  0
  517
«Марсель» хўжайини: «Ажойиб мавсум, бу бошланиши»

Франциянинг «Марсель» клуби хўжайини Фрэнк Маккорт Европа лигаси финали доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Финалдаги мағлубиятдан сўнг шубҳасиз, мен ҳам мухлислар ҳам хафамиз. Аммо ушбу мусобақадаги босиб ўтган йўлимизни унутмаслигимиз лозим. Бу мен ҳар ўйинда кўришни истаётган «Марсель».

Ҳали якунламаган бўлсакда айтимиш мумкинки, биз ажойиб мавсум ўтказдик. Албатта, бунда мураббийлар, футболчилар ва клубга алоқадор барчанинг ҳиссаси. Бунинг учун барчаларига раҳмат айтмоқчиман.

Шунингдек, «Марсель» мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар қайси ўйинда бизни жуда фаол тарзда қўллаб-қувватлаб келишди.

«Марсель» катта ютуқларга эриша олади. Бу фақат бошланиши, бизда катта мақсад ва истаклар бор.

Бизнинг мақсад – Франция ва Еврокубокларда рақобат туғдира оладиган, ўз ўрнига эга жамоа яратиш» - дейди мутасадди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz