Қайднома

Қидирув

Валер Жермен: «Атлетико» биздан кўра тажрибалироқ, айниқса финалларда»

Валер Жермен: «Атлетико» биздан кўра тажрибалироқ, айниқса финалларда»

  17.05.2018 12:24
  0
  341
Валер Жермен: «Атлетико» биздан кўра тажрибалироқ, айниқса финалларда»

Франциянинг «Марсель» клуби ҳужумчиси Валер Жермен «Атлетико»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

«Атлетико» бундай баҳсларда қандай иштирок этишни билади. Ҳар ҳолда биздан кўра тажрибалироқ. Биз учрашув такроран бўлишини ва ғалаба қозонишни истаймиз, аммо...

Дарвозабон билан яккама-якка чиққан вазиятимда тўпни бурчакка йўллашни истагандим. Афсуски, кучли тепиб юбордим. Нима дейишни ҳам билмайман. Балки гол урганимда натижа буткул ўзгача кўринишда бўларди.

Қолаверса, биз жуда кўп омадсизликка учрадик: менинг зарбам, ўз хатойимиз натижасида ўтказиб юборилган гол, Пайенинг жароҳати...

Аммо тезда ўзимизга келишимиз ва Европанинг кучли клублари сафида туришимиз учун яна бир финалга тенг бўлган шанба кунги учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур» - дейди Жермен.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни «Марсель» Франция чемпионати доирасида «Амьен»га қарши баҳс олиб боради. Агар ғалаба қозона олишса клуб кейинги мавсум Европа чемпионлар лигасига йўлланма олиши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz