Қайднома

Қидирув

Антуан Гризманн: «Совринларга эришиш учун 14 ёшда туғилган жойимни тарк этганман»

Антуан Гризманн: «Совринларга эришиш учун 14 ёшда туғилган жойимни тарк этганман»

  17.05.2018 13:45
  0
  120
Антуан Гризманн: «Совринларга эришиш учун 14 ёшда туғилган жойимни тарк этганман»

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн «Марсель» устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди. Маълумот учун, франциялик футболчи бу баҳсда дубль қайд этди.

«Совринларга эришиш учун 14 ёшда уйимни, туғилган жойимни тарк этганман.

Иккита финалдаги аламли мағлубиятдан сўнг, учинчи имкониятни йўқотишни истамагандик ва ниҳоят, мақсадимизга эришлик. «Марсель» олдида шляпамни ечаман, уларда фахрланса арзигулик жамоа бор.

Симеоне қўл остида соврин ютиш орзуйим эди ва ўзимга бунинг вақти келганлигини айтдим. Диего менга жуда кўп нарса ўртадти ва дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига айлантирди. Умид қиламанки, шу руҳда давом этаман.

Ҳар бир баҳсда клубимга фойдам тегиши учун максимал тарзда ишладим. Тўрт йилдан бери «Атлетико» сафида ўйнаб келмоқдаман. Табиийки, футболчилар ва мухлисларимиз билан жуда яхши алоқадаман. Шунинг учун ҳам майдонда боримни беришга интиламан» - дейди Антуан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz