Қайднома

Қидирув

Бельгиялик мутахассислар Ўзбекистонга Европа футболи ҳавосини олиб киради

Бельгиялик мутахассислар Ўзбекистонга Европа футболи ҳавосини олиб киради

  17.05.2018 13:57
  0
  266
Бельгиялик мутахассислар Ўзбекистонга Европа футболи ҳавосини олиб киради

Уго Шонкенс бошчилигидаги бельгиялик мутахассислар Миллий олимпия қўмитасида футболни ривожлантириш учун Германияда татбиқ этган дастурни намойиш этиб берди.

Миллий олимпия қўмитасида Уго Шонкенс бошчилигидаги бельгиялик мутахассислар меҳмон бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов билан учрашув ўтказдилар.

Унда футболни ривожлантириш, бу йўлда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, уни тўғри ташкил этиш каби масалаларда фикр алмашилди.

Шоакрам Исроилов Ўзбекистонда футболни Европа тажрибаси асосида ривожлантириш йўлида иш олиб борилаётганлиги ҳақида гапирди.

«Ўзбек футболини янада ривожлантирмоқчимиз. Мамлакатимизга Европа футболи ҳавосини олиб кириш тарафдоримиз. Бугунги кундаги энг асосий вазифамиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Бу борада кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ҳам янгича тизимда ўтказилмоқда. Шу ва бошқа ташкилий масалаларда сиздан турли маслаҳатлар, тавсиялар олсак хурсанд бўлардик», – деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири.

«Энг аввало қизиқиш ва эътибор учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбек спорти янгиликларни қабул қилишга тайёр. Биз мамлакатлар тажрибаларни уйғунлаштирган ҳолда ривожлантира оламиз. Бунинг учун инфратузилма, малакали кадрлар ва албатта маблағ керак бўлади. Ҳамкорлик қилишдан хурсанд бўламиз.

Энг аввало футболни ўрганиб чиқамиз, сўнгра бу борада тавсиялар берамиз. Кейин эса ўзбекистонлик футбол мутахассислари билан биргаликда янги тизимни ишлаб чиқамиз», – деди Уго Шонкенс.

Ўз навбатида, Уго Шонкенс бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг, у футболни ривожлантириш учун Германияда татбиқ этган дастурни намойиш этиб берди. Бу борадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.


Манба: www.uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz