Қайднома

Қидирув

«Бошқа клубни билмайман…» ёхуд ўз клубига содиқ футболчилар (фотогалерея)

«Бошқа клубни билмайман…» ёхуд ўз клубига содиқ футболчилар (фотогалерея)

  18.05.2018 00:15
  0
  2718
«Бошқа клубни билмайман…» ёхуд ўз клубига содиқ футболчилар (фотогалерея)

Жорий мавсум италиялик афсонавий голкипер Жанлуижи Буффон учун Туриннинг «Ювентус» клуби сафидаги охиргиси бўлади.

Буюк Жижи «кекса синьора» шарафини нақ 17 мавсум муносиб ҳимоя қилди. Хуллас, у Европанинг кучли 5та лигасида ўйнаётган футболчилар орасида битта клубда узоқ фаолият юритиш бобида мутлақ етакчидир.

Тўғри, 40 ёшли дарвозабон натижасини янгилашга яқин турган фахрий содиқлар кўп.

Рейтинг шаклида берилаётган бу сафарги фотожамланмамиз айнан «Мен битта клубдан бошқасини билмайман» қабилида садоқат намунаси бўлиб келаётганларга бағишланади.

8-10. ЛОИК ПЕРРЕН («СЕНТ-ЭТЬЕН», ФРАНЦИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15

Позиция бўйича: марказий ҳимоячи

Ёши: 32

Шартномаси муддати: 30.06.2020

Клубдаги умумий статистикаси: 405та ўйин, 28та гол

8-10. ДАВИД ГАРСИЯ («ЛАС-ПАЛЬМАС», ИСПАНИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15

Позиция бўйича: марказий ҳимоячи

Ёши: 36

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 336та ўйин, 12та гол

8-10. ХАБИ ПРИЕТО («РЕАЛ СОСЬЕДАД», ИСПАНИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15

Позиция бўйича: марказий ярим ҳимоячи

Ёши: 34

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 529та ўйин, 74та гол

5-7. ДАНИЭЛЕ ДЕ РОССИ («РОМА», ИТАЛИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15,5

Позиция бўйича: таянч ярим ҳимоячиси

Ёши: 34

Шартномаси муддати: 30.06.2019

Клубдаги умумий статистикаси: 591та ўйин, 61та гол

5-7. ЛОРАН ПИОННЬЕ («МОНПЕЛЬЕ», ФРАНЦИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15,5

Позиция бўйича: дарвозабон

Ёши: 35

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 189та ўйин, -259та гол

5-7. ЛЕОН БРИТТОН («СУОНСИ», АНГЛИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 15,5

Позиция бўйича: марказий ярим ҳимоячи

Ёши: 35

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 437та ўйин, 10та гол

3-4. РОМАН ВАЙДЕНФЕЛЛЕР («БОРУССИЯ» Д., ГЕРМАНИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 16

Позиция бўйича: дарвозабон

Ёши: 37

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 452та ўйин, -510та гол

3-4. АНДРЕС ИНЬЕСТА («БАРСЕЛОНА», ИСПАНИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 16

Позиция бўйича: марказий ярим ҳимоячи

Ёши: 33

Шартномаси муддати: чексиз

Клубдаги умумий статистикаси: 673та ўйин, 57та гол

2. СЕРЖО ПЕЛЛИССЬЕ («КЬЕВО», ИТАЛИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 16,5

Позиция бўйича: ҳужумчи

Ёши: 39

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 520та ўйин, 136та гол

1. ЖАНЛУИЖИ БУФФОН («ЮВЕНТУС», ИТАЛИЯ)

Клубдаги мавсумлар сони: 17

Позиция бўйича: дарвозабон

Ёши: 40

Шартномаси муддати: 30.06.2018

Клубдаги умумий статистикаси: 655та ўйин, -518 гол

«Бошқа клубни билмайман» - бу маъжозий маънога эга. Бинобарин, ушбу рейтингга тушган баъзи футболчилар фаолиятлари давомида бошқа клубларда ҳам ўйнашган.

Лоик Перрен - катталар футболида фақат «Сент-Этьен»да ўйнаган

Давид Гарсия - «Лас-Пальмас» сафига қўшилгунга қадар бир мавсум «Весиндарио»да ўйнаган

Хаби Прието - катталар футболида «Реал Сосьедад»дан бошқа клубни кўрмаган

Даниэле де Росси - фаолиятини айнан «Рома»да бошлаган, ҳозиргача шу клубда

Лоран Пионнье - фаолиятини «Монпелье»да бошлаб, орада қисқа вақт «Либурн» сафида тўп сурган

Леон Бриттон - «Суонси»дан ташқари, «Вест Хэм» ва «Шеффилд Юнайтед» клублари таркибида тўп сурган

Роман Вайденфеллер - катталар футболига «Кайзерслаутерн» билан кириб келиб, кейин «Боруссия» сафига қўшилган

Андрес Иньеста - фақат «Барселона»да ўйнамоқда: аввал ёшлар, кейин катталар жамоасида

Сержо Пеллиссье - Торино», «Варезе» ва СПАЛ клубларида ҳам оз-моз ўйнаган

Жанлуижи Буффон - «Ювентус»га ўтишидан олдин «Парма» дарвозасини қўриқлаган

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz