Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»нинг «Кацо»си

«Пахтакор»нинг «Кацо»си

  18.05.2018 10:23
  0
  1076
«Пахтакор»нинг «Кацо»си

Ўйинларинг безакли,

Маъқул бўлсин барчага.

Мулисларинг ишончли,

Мард туришар ҳар ишга.

 

«Яхши от ҳам қоқилар»,

Ҳикматли сўз маъноли,

Рақиблар ҳам тан берар,

«Пахтакор», сен ёқимли!

 

Суперлига - ажойиб,

Эҳтиёт бўл баридан.

Рақиблар энди чиндан,

Пишиб етган ғаройиб!

 

Шиддатли ҳужум қилгин,

Ўйинда фаол бўлиб.

Фусункор голлар ургин,

Олқишларга кўмилиб!

 

Беззера, кўз тегмасин,

Гонсалвешга ҳамроҳ бўл.

Чаққон хавбек Баҳромин,

Имкони бор, порлоқ йўл.

 

Қойил қолмай илож йўқ,

Карвонбоши бўлдинг сен.

Мухлисларинг кўнгли тўқ,

Ғалабалар ёр бўлсин!

 

Ўзбекларнинг дўсти кўп,

Меҳмондўстлик унга мос.

Грузинлар ўхшар хўп,

Мардлик, жасоратга хос!

 

Ўзбегимнинг «Кацо»си,

Очилмоқда режаси.

Чемпион қилиб берса,

Ёдда қолар ҳиссаси!

 

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz