Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди

  20.05.2018 00:24
  0
  473
Умид Аҳмаджонов Доҳада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакили, Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний таклифига кўра Дохага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ЎФА 1-вице-президенти Доҳада ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, ЖЧга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Инфантино Ўзбекистонда футболни ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан, ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган амалий ишлар борасида фикр алмашилди.

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилгани, бу вазифани амалга ошириш учун тайёргалик ҳозирдан бошлангани ҳақида хабар бериб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Марокаш, Сенегал каби ЖЧ иштирокчилари бўлган бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилаётгани, футболчиларимиз бугун ҳам Осиёнинг грандларидан бири Эронга қарши майдонга тушганликлари таъкидланди.

Жанни Инфантино амалга оширилаётган бу чора-тадбирларни юқори баҳолаб, ушбу саъй-ҳаракатлар албатта ижобий самара беришини, Ўзбекистон ЖЧ-2022 га йўлланма олишига ишончи комил эканини айтиб ўтди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz