Қайднома

Қидирув

Ла лига: Торрес «Атлетико»даги сўнгги учрашувида дубль муаллифига айланди

Ла лига: Торрес «Атлетико»даги сўнгги учрашувида дубль муаллифига айланди

  21.05.2018 00:41
  0
  492
Ла лига: Торрес «Атлетико»даги сўнгги учрашувида дубль муаллифига айланди

Испания чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Эйбар» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Мазкур ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, меҳмонлар футболчиси Кике ҳисобни очиб берган эди, аммо Фернандо Торреснинг 60-дақиқага қадар урган дубли эвазига «матрасчилар» олдинга чиқиб олди.

Лекин 10 дақиқа ўтиб «Эйбар» ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, ўйинда ғолиб аниқланмади.

Маълумот учун, «Атлетико» мавсумни 79 очко билан 2-ўринда якунлади. «Эйбар» эса 51 очко жамғариб 9-ўринни банд этди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 38-ТУР

АТЛЕТИКО – ЭЙБАР – 2:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 35 Кике, 1:1 – 42 Торрес, 2:1 – 60 Торрес, 2:2 – 70 Пенья.

Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Люка Эрнандес, Сауль, Габи, Коке (Гризманн, 59), Витоло (Хименес, 66), Корреа (Диего Коста, 59), Торрес.

Эйбар: Дмитрович, Паулу Оливейра, Ломбан (Арбилья, 66), Хосе Анхель, Пенья, Эскаланте, Дани Гарсия, Жордан, Иван Алехо (Шарлес, 78), Орельяна, Кике (Рехис, 90).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (8), Филипе Луис (22), Дани Гарсия (56), Торрес (61), Ломбан (65), Диего Коста (71), Савич (83).

Четлатиш: Люка Эрнандес (63).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz