Қайднома

Қидирув

«А» серия: «Интер» ирода кўрсатиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди, «Рома»да кичик ғалаба

«А» серия: «Интер» ирода кўрсатиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди, «Рома»да кичик ғалаба

  21.05.2018 02:19
  0
  523
«А» серия: «Интер» ирода кўрсатиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди, «Рома»да кичик ғалаба

Италия «А» серияси 38-тури доирасидаги баҳслар ўз поёнига етди.

Ҳозиргина якунланган икки баҳснинг бирида «Рома» «Сассуоло» меҳмони бўлиб кичик – 0:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона Пеголонинг номига автогол сифатида ёзилди.

Иккинчи баҳс эса турнинг марказий баҳси бўлиб, бу ўйинга чемпионлар лигаси йўлланмаси тикилган эди. Яъни ғолиб бўлган жамоа келгуси мавсум ЕЧЛ турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритарди.

Шунга яраша ўйин ҳам драматик руҳда кечди. Римдаги «Стадио Олимпико»да «Лацио» «Интер»ни қабул қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Иван Перишич кутилмаган ҳолда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 29-дақиқага келиб, Д`Амброзио ҳисобни тенглаштирди. Аммо 41-дақиқада Фелипе Андерсон яна майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам очиқ курашлар остида ўтди. 78-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди ва нуқтага яқинлашган Мауро Икарди зарбада адашмади, 2:2.

Мазкур вазиятдан бир дақиқа ўтиб «Лацио» бир киши кам бўлиб қолди. Бу вазиятда Лукич майдондан четлатилди.

81-дақиқага келиб эса Матиас Весино «Интер»нинг 3-голини киритиб, якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, узоқ муддатли танаффусдан сўнг миланликлар яна чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритишди.

ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ. 38-ТУР

«ЛАЦИО» – «ИНТЕР» – 2:3 (2:1)

20 май, «Стадио Олимпико»

Голлар: 1:0 – 9, автогол Перишич, 1:1 – 29 Д`Амброзио, 2:1 – 41 Фелипе Андерсон, 2:2 – 78, пенальти Икарди, 2:3 – 81 Весино.

Лацио: Стракоша, де Врей (Нани, 84), Раду (Баштуш, 77), Марушич, Луис Фелипе, Милинкович-Савич, Лулич, Фелипе Андерсон, Мурджиа, Лейва, Иммобиле (Лукаку, 75).

Интер: Ханданович, Шкриньяр, Д`Амброзио (Раноккия, 81), Жоау Канселу, Миранда, Весино, Брозович, Рафинья (Карамо, 68), Кандрева (Эдер, 61), Перишич, Икарди.

Огоҳлантиришлар: Брозович (13), Миранда (23), Луис Фелипе (26), Лулич (34), Лейва (37), Д`Амброзио (47), Стракоша (63), Весино (83).

Четлатишлар: Лулич (79), Габаррон (90).

----------------------------------------------

«САССУОЛО» – «РОМА» – 0:1 (0:1)

20 май, «Читта-дель-Триколоре»

Гол: 0:1 – 45, автогол Пеголо.

Сассуоло: Пеголо, Ачерби, Пелузо (Летсхерт, 59), Рожерио, Лемос, Маньянелли, Миссироли (Бьондини, 85), Политано, Данкан, Берарди (Эль-Бабакар, 73), Аджапонг.

Рома: Скорупски, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини, Флоренци (Капрадосси, 76), Стротман, Гоналон, Перотти (Жерсон, 80), Шик (Эль-Шаарави, 72), Джеко.

Огоҳлантиришлар: Фасио (35), Бьондини (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz