Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 40-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Голли вазиятлар гулхани қани?
Миллий терма жамоамизнинг Темур Кападзе томонидан махсус ёшартирилган таркиби сафарда Карлуш Кейруш шогирдларига ютқазди...
- Натижа иккинчи масала
Ўзбекистон миллий жамоаси Теҳрондаги муҳташам «Озоди» стадионида ЖЧ-2018 иштирокчиси - Эрон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ушбу ўйинда ҳам Темур Кападзе ёшартирилган таркибга таянди...
- Темур Копадзе: «Кейруш жамоамизни эътироф этди»
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келди. Биз Теҳрондаги учрашувдан сўнг Темур Кападзе билан боғланиб, ундан эксклюзив интервью олдик.
- Қувайт термаси парвози билан боғлиқ
Апрель охири ва майнинг биринчи ярмида жаҳон терма жамоалари иштирокида кўп ўйин бўлгани йўқ. Шунга мувофиқ, ФИФА рейтингида катта ўзгаришлар рўй бермади...
- Азамат Алланиёзов: «Спортчи оиласида туғилганман»
Pepsi Суперлига 12-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Металлург» учрашувида мезбонлар ҳужумчиси Азамат Алланиёзов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлигига қарамай, «хет-трик»ка эришди ва жамоасининг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу муносабат билан ундан эксклюзив интервью олдик.
- Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: «Термамизга хорижлик нейтрал мураббий керак»
Таниқли спорт шарҳловчиси, айни пайт Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Facebook ижтимоий тармоғидаги «Тошкент - нон шаҳри» оммавий гуруҳида мухлислар саволларига жавоб қайтарди.
- Биринчи давра: 19 нафар кипер
Pepsi Суперлига биринчи давраси доирасидаги жами 66та баҳсда 12 жамоа дарвозасини 19 нафар дарвозабон қўриқлади...
- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: «Суперлигадаги барча ўйинлар финалга монанд тарзда ўтмоқда»
Бир зумда Pepsi Суперлигада иккинчи давра учрашувлари ҳам старт олди...
- Сардор Раҳмонов: «Клуб ваъдасига вафо қиляпти»
Худди Pepsi Суперлигада бўлгани сингари, Про-лигада ҳам турдан-турга кураш қизғин тус олиб бормоқда. Бу йилдан ушбу дивизиондаги баҳслар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказиляпти...
- Якуний бундесманзара
ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ-2017|2018нинг АСОСИЙ ФАКТЛАРИ
- «Янги Неймар» лойиҳаси
Бразилия футбол нуқтаи назаридан чин истеъдодлар макони - бу исбот талаб қилмайдиган тушунча. Карнавалларию, қуёшли пляжлари билан ҳам танилган мамлакат футболида ҳар йили янги-янги туғма иқтидорларнинг катта саҳнага чиқиб, «Янги Пеле» ёхуд «Янги Роналдо», «Янги Роналдиньо» каби мақомларни олишлари аллақачон табиий ҳолга айланиб улгурган...
- «Муносиб» маош
Маълум бўлишича, Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида йиллик маоши миқдорига кўра, кучли бешликда экан. РФИ унинг 12 ойлик хизматини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда...
- Ҳоқон Чалханоглу: «Гаттузо ёрдамида ўзгардим»
Милан шаҳрида жойлашган Леонардо да Винчи номидаги фан ва техника миллий музейи. Forza Milan журнали мухбири ярим ҳимоячи Ҳоқон Чалханоглу билан суҳбатлашиш учун шу жойни бежиз танламади...
- Ҳужумкор футболдан умид
- Менимча, ЖЧ-2018 финал раундига чиққан барча жамоалар Россияда ҳужумга алоҳида урғу қаратишга ҳаракат қилади. Ҳа, Патрик Клюйверт бўлажак жаҳон чемпионатида айниқса, кучли жамоалар ижросида ҳужумкор футбол кўришга умид боғламоқда.
- Робот мушук, бўёқчи ва «терминатор 3»
ИТАЛИЯ ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ ҒАЛАТИ ҲОМИЙЛАР
- «Бавария» ўрнига иккинчи дивизион
КЛУБГА САДОҚАТ НАМУНАСИ
- «Шалпангқулоқ» кубок – ўйинчоқ
ЕЧЛ КУБОГИ ДЕПУТАТ ҚИЗАЛОҒИ ҚЎЛИДА
- Жанлуижи Буффон: «Футбол туфайли яхши одам бўлдим!»
Италиялик футбол афсонаси Жанлуижи Буффон «Ювентус»дан кетиш қарорини расман эълон қилиш арафасида каталониялик ҳимоячи Жерар Пикенинг интервью ҳақидаги илтимосини рад этмай, у билан дилдан суҳбатлашди.
Мактубингизни олдик: Меъёр бўлиши керак...
Ёшим 67да, ақлимни танибманки, футбол мухлисиман. Ўтган асрнинг 60-йилларидан буён «Пахтакор»га ошуфтаман. Талабалик йиллари «Пахтакор» ўйинини стадионда томоша қилиш учун кунлик овқатланишдан орттириб бўлсада, чиптага пул йиғардик ёки иложини тополмасак, қарз кўтарардик...
- Евротерма: яна Салоҳ – Месси – Роналду!
Европа спорт нашрлари ассоциацияси (ESM) апрель ойи якунларига қараб, қитъа миллий чемпионатлари рамзий терма жамоасини аниқлади...
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20