Қайднома

Қидирув

Бенжамен Менди: «Франция терма жамоаси бу ЖЧни ютиши керак»

Бенжамен Менди: «Франция терма жамоаси бу ЖЧни ютиши керак»

  21.05.2018 15:43
  0
  423
Бенжамен Менди: «Франция терма жамоаси бу ЖЧни ютиши керак»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Менди жаҳон чемпионати старти олдидан терма жамоасининг мақсади ва ўзининг ҳолати ҳақида гапирди.

«Франция терма жамоасининг мақсади – ғалаба. Бу кубокни ютишимиз керак. Таркибимизга назар солинг – мундиалда ғалаба қозонмаслигимиз учун ҳеч қандай асос йўқ».

Менди жиддий жароҳат сабаб деярли бутун мавсум давомида ўйнамаганди. Аммо шунга қарамай, Франциянинг ЖЧда иштирок этадиган таркибидан жой олди.

«Фақатгина қилишим керак бўлган ишимни қилдим ва доим диққат марказида турдим. Жаҳон чемпионатига тайёрман.

Менинг қайтишимга ҳамма имкониятни яратиб беришди, ҳаммаси яхши бўлади» - дейди Менди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz