Қайднома

Қидирув

Вальверде: «Иньеста ҳар қандай шароитда яхши футбол кўрсатиш мумкинлигини кўрсатди»

Вальверде: «Иньеста ҳар қандай шароитда яхши футбол кўрсатиш мумкинлигини кўрсатди»

  21.05.2018 17:35
  0
  385
Вальверде: «Иньеста ҳар қандай шароитда яхши футбол кўрсатиш мумкинлигини кўрсатди»

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа собиқ сардори Андрес Иньестанинг кетишига муносабатини билдирди.

“У – сеҳргар. Иньеста барчасини осонлаштиришга ҳаракат қилади. Бу эса футболнинг асосий моҳияти ҳисобланади. У бизга ҳар қандай шароитда ҳам яхши футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб берди.

Ўйлайманки, Андрес кетиш учун яхши вақтни танлади, мухлисларнинг унга бўлган севгиси чексиз эди. Жуда ҳам таъсирли кўриниш.

Мен учун Иньестадек футболчини шуғуллантириш улкан шараф. Биз ноёб футболчи ҳақида гапиряпмиз. Иньестага ўхшагани бошқа туғилмайди, унга мураббий бўлиш бахтидан фойдаланганимдан хурсандман”, – дейди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz