Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Салоҳ ва Роналдуни таққослашни истамайман»

Юрген Клопп: «Салоҳ ва Роналдуни таққослашни истамайман»

  22.05.2018 07:21
  0
  482
Юрген Клопп: «Салоҳ ва Роналдуни таққослашни истамайман»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ финали олдидан Муҳаммад Салоҳ ва Криштиану Роналдунинг ўзаро таққослашларига изоҳ бериб ўтди.

«Салоҳ ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда, аммо Роналдуда бу каби мавсумлар сони 15тага тенг. Менимча, Роналду 47000 та гол урганга ўхшайди – бу ажабтовур рақамлар.

Лекин биз нега уларни таққослашимиз керак? Пеле даврида уни бошқа ўйинчилар билан солиштиришмаган.

Ҳозир бизда Лионель Месси ва Роналду бор, улар йиллар давомида футболда етакчилик қилишмоқда. Улар кўпинча гол уриш учун қулай вазиятда пайдо бўлишади, ишонинг бу дунёдаги энг қийин нарса. Шунинг учун ҳам «Олтин тўп» уларга насиб қилади. Ҳаққоний равишда албатта.

Мен Салоҳ ва Роналдуни таққослашни истамайман. Яхши футбол намойиш қилиш учун албатта бошқа футболчилар ҳам керак бўлади», - дейди Юрген Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz