Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: бугун 12-турнинг икки учрашувини ўтказиб юборманг

Pepsi Суперлига: бугун 12-турнинг икки учрашувини ўтказиб юборманг

  22.05.2018 10:05
  0
  716
Pepsi Суперлига: бугун 12-турнинг икки учрашувини ўтказиб юборманг

Бугун «Қўқон-1912» жамоаси Pepsi Суперлига 12-тур доирасида «Бухоро»ни қабул қилади. Айни дамда чемпионатни юқори савияда ўтказаётган бу икки жамоа ўртасидаги ўйин шиддатли кечиши кутилмоқда.

Қўқонликлар мана саккиз ўйиндирки мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Шунингдек, бугунги иккинчи ўйин «Локомотив» ва «Қизилқум» ўртасида кечади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари ҳамиша шиддатли руҳда ўтиб келади. Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз тарихида 27 марта ўзаро баҳс юритишган.

Ўйинларнинг 16тасида «Локомотив» футболчилари, 7тасида эса «Қизилқум» вакиллари зафар қучишган. Яна 4та беллашув дуранг натижа билан ниҳоясига етган.

«Локо» шу пайтгача ушбу рақиб дарвозасини 41 марта ишғол этган ва ўз дарвозасидан 18та тўп ўтказиб юборган. Темирйўлчиларнинг «Қизилқум» устидан қозонган ғалабаси 5:0 бўлиб, мазкур ғалаба 2004 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида қайд этилган.

Ўшанда «Жар» стадионида «Қизилқум»ни қабул қилган «Локомотив» рақиб дарвозасини жавобсиз 5 марта аниқ нишонга олган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz