Қайднома

Қидирув

Маттео Дармиан Италияга қайтишга яқин турибди

Маттео Дармиан Италияга қайтишга яқин турибди

  22.05.2018 17:13
  0
  382
Маттео Дармиан Италияга қайтишга яқин турибди

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан «Ювентус»нинг ёзги илк харидига айланади.

28 футболчи Дармиан «Манчестер Юнайтед»га 2015 йилнинг ёзида 13 миллион евро эвазига «Торино»дан ўтган эди. Ҳимоячи бу мавсум АПЛда атиги 8 марта майдонга тушди.

Шунингдек, хабарда айтилишича Дармианнинг Италияга қайтиши «Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандронинг «МЮ»га ўтишини тезлаштириши мумкин. «Юве» «МЮ»га Дармиан учун 13 миллион евро тўлайди. Трансфер яқин кунларда расман эълон қилинади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz