Қайднома

Қидирув

Кейлор Навас: «Жамоадошларимга тўлиқ ишонаман»

Кейлор Навас: «Жамоадошларимга тўлиқ ишонаман»

  22.05.2018 19:26
  0
  103
Кейлор Навас: «Жамоадошларимга тўлиқ ишонаман»

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Кейлор Навас «Ливерпуль»га қарши кечадиган Европа чемпионлар лигаси финал баҳси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кетма-кет учинчи марта Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаш ёқимли. Биз хотиржамликка берилмаяпмиз.

Шубҳасиз, рақиб бизни фаворит сифатида эътироф этаётган бўлса-да, биз уларни ҳурмат қиламиз. «Реал»нинг ғалабали ўйинлари давом этишини истаймиз.

Сафимизда тажрибали футболчилар кўп, лекин бу билан биз кучсизланиб қолганимиз йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларимиз имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилишади.

«Ливерпуль» сафида ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора оладиган футболчилар бор, лекин «Реал»нинг ҳимоя чизиғи — жаҳонда энг зўри.

Мен жамоадошларимга тўлиқ ишонаман» – деди Навас Marca нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz