Қайднома

Қидирув

«Металлург» – «Локомотив». Превью

«Металлург» – «Локомотив». Превью

  23.05.2018 13:14
  0
  349
«Металлург» – «Локомотив». Превью

Мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Металлург”нинг энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 27 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган.

Cаккизта учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 16 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 22:52, тошкентликлар фойдасига.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни темирйўчилар очишган бўлса, иккинчи таймда майдонга заҳирадан туширилган Павел Пуришкин тўпга биринчи тегиши баробарида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. “Металлург” жиддий рақиб майдонидан очко билан қайтишга муваффақ бўлганди – 1:1.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги  олтита учрашуви натижалари билан танишинг:

18.08.2017  “Металлург” – “Локомотив” – 1:2

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3

12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0

29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4

05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1

05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0

"Металлург" ПФК Матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz